Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet113/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Индивидуал онгайрим шахснинг онги, давр, замон, миллат, индивидуал турмуш таъсирида шаклланган шахснинг маънавий дунёси.
Индуктив ақлий хулосада – фикр хусусийдан умумийликка қараб боради. М: Ўтган куни, кеча ва бугун роса ёмғир ёғди. Шу ҳафтада ёмғир кўп ёғди. Нотиқ учун сочилган фактларни қамраб олиш ва ихчам шаклда ифодалаш муҳим роль ўйнайди.
Инсон бўлиши. Киши юксак инсоний ахлоққа эга бўлса, яхши киши ҳисобланади. Раҳбар шахс эса «атрофидаги уни ўраб оладиган хушомадгўй, лаганбардор, лаббайчиларнинг мақтовидан ўзини сақлаб ўта олса»
Интерактив – (ўзаро таъсир) мулоқотда одамлар ўзаро таъсирланиши жараёнида нафақат ахборот алмашинуви балки, умумий фаолиятни режалаштириш ҳам муҳим саналади.
Иш услуби – бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида бирор – бир органнинг ёки раҳбарнинг бўйсунувчиларга аниқ ва нисбатан барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуидир.
Камтаринлик – тортинчоқлик ва андишаликдан фарқ қиладики, улар инсоннинг қадр–қимматини тушириб қўйиши эҳтимоли бор.
Касб аҳлоқи – жамият томонидан қабул қилинган аҳлоқ қоидаларининг негизида кишиларнинг ихтисосларига нисбатан амалда татбиқ қилувчи аниқ касбий бурч, шаън, ор–номус, қадр–қиммат каби хатти–ҳаракатларнинг мажмуи, умумий ахлоқнинг кишилар касб–коридаги ўзига хос кўринишидир.
Касбий этика – ҳар бир касб–ҳунарга хос ахлоқий норма, принцип ва сифатларни ўрганади ва ҳаётга татбиқ этади.
Категория (лот) – хукм - таъриф маъносини англатади. Банк этикаси категориялари жумласига: яхшилик ва ёмонлик, бурч, адолат, виждон, шаън ва ор–номус кабилар киради.
Кийиниш – шахснинг ўзига хос хусусияти бўлиб, ҳамма вақт гўзаллик, уйғунлик, нозиклик, одоб, хушмуомалалик, одамшивандалик даражасининг ифодаси.
Коммуникатив – (умумий бажаряпман, боғляпман, умумлаштиряпман) Бунда инсонлар ўзаро турли хил тасаввурлар, ғоялар, манфаатлар, кайфиятлар, туйғулар, йўналишлар ва ҳоказо муносабат орқали фикр алмашадилар.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling