Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet115/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Нутқнинг таъсирчанлиги. Нутқнинг юзага чиқишида аниқ бир мақсад –тингловчи онгига таъсир этиш вазифа қилиб қўйилади.
Обед–буфет, фуршет ва коктейл – энг кенг тарқалган ҳамда турли сабаблар билан ўтказиладиган қабул турларидир
Оддий сўзлашув нутқи ўзбек тилида табиий ҳолда мавжуд бўлган оғзаки нутқ кўринишларидан иборат.
Ор–номус ва кадр–киммат бошида ахлоқий категориялар билан бир каторда шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, ишчиларнинг хулқига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб хизмат килади.
Перцептивлик – (қабул қилиш) мулоқот жараёни қатнашчилари ўртасда бир–бирини тушуниш ва бир–бирига тушунтира олиш ғоятда муҳим.
Публицистик услуб. Даврнинг ижтимоий–сиёсий долзарб мавзусини акс эттириш публицистик услубга хосдир. «Публицистика» лотинча сўз бўлиб, ижтимоий ёки халқ, ижтимоий халқчил деган маъноларни билдиради.
Расмий услуб – расмий ҳужжатлар тил хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради.
Раҳбар (ф. «йўлбошчи – сардор, етакчи») – жамият, давлат, ташкилотга доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс.
Раҳбар шахс –жамият, давлат, банкда доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс.
Раҳбар шахснинг маҳорати – раҳбарнинг бошқарув санъати сирларини билиши, ходимларни танлашдан тортиб, улар билан боғлиқ зиддиятли вазиятларда оптимал ечим топа билиши, ўзи масъул жабҳада ундан фойдаланган ҳолда, юксак меҳнат самарадорлигига эришиш учун жамоасининг бунёдкорлик кучларини сафарбар эта олиши, ташкилотчилик қобилиятининг бўлишида намоён бўлади.
Раҳбарнинг ахлоқий қиёфаси – умумий, муайян ва ўзига хос хулқ сифатлари тизимидир
Салбий типлар. Улар жамоада ёмон муҳитни юзага келтиради. Ўзи ҳеч нарса қилмайди, лекин ўзгалардан талаб қилади. Ишлар ўз ҳолича кетаверади ва аслида эса ишнинг боришида жамоадан кимнингди ташаббуси бор бўлади. Бундай типдаги раҳбар шахслар жамоани етарли даражада бошқара олмайдилар, натижада ишда орқага кетиш бошланади.
Сангвиник: одамлар билан тезда чиқишиб кетади ва улар билан фаол алоқага киришади; бир таҳлилдаги ишларни ёқтирмайди ва бир тур фаолиятини бошқа тур фаолиятига осон алмаштиради; серзавқ, ўз ҳиссиётларини осон бошқаради ва янги шароитга тезда мослашади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling