Дарғазаб болакай – бу тоифа кишилар табиатан ўзларининг тўғри ёки нотўғри фикрларини ўтказишга ҳамда жараённи тўлалигича қўл остида тутиб туришга интиладилар.
Дедуктив ақлий хулосада – фикр умумийдан хусусийга қараб ривожланади. М: Ҳамма планеталар шарсимон. Ер планета. Демак, ер шарсимон.
Дипломатик баённома – халқаро муносабатларда расмий шахслар, вакиллар томонидан, ҳукуматлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган умумқабул қилинган анъана, тартиб, расм–русумлар қоидасининг мажмуи.
Дипломатик протокол – давлатлараро ҳамкорликда муносабатларнинг асосий қоидалари
Дипломатик этикет – бу дипломатлар ва бошқа расмий шахсларнинг бир–бири билан дипломатик тадбирларда бўладиган мулоқотлари чоғида амал қиладиган яхши хулқ қоидалари.
Дипломатия – бу ўзаро келишувлар, битим ва конвенциялар тузиш санъатидир.
Замонавий билимлилик. Киши ўзи яшайдиган даврнинг энг илғор тушунчаларини ўзлаштирса, замонавий билимга эга бўлади.
Ижобий типлар. Улар жамоада хушкайфиятни юзага келтирадилар. Бу типдаги раҳбар шахсларнинг бир камчилиги – ўзгаларга нисбатан меъёридан ортиқ даражада талабчан бўлишларидир. Натижада улар бошқараётган жамоада ноқулай муҳитнинг юзага келиш эҳтимоли бўлади.
Иймон–эътиқодли. Инсоннинг ўзи ишонган нарсага ихлос қилиши иймон–эътиқоддир. Раҳбар шахс эса бугун ва эртани кўзлаб, замон муаммоларини ҳал қила билиши ҳамда мустаҳкам иродага эга бўлиши билан иймон–эътиқодли ҳисобланади.
Иккиюзламачи ёки «Ёлғончи ғамхўр» – ўзини сизга яхшилик қилаётган каби кўрсатади, бироқ қалбида бошқаларга нисбатан адоват, кўролмаслик мавжуд бўлган одам.
Илмий услуб фаннинг турли соҳаларига алоқадор сўз ва атамаларнинг қўлланилиши, баённинг кўпроқ мантиқий далилларга суяниши билан бошқа услублардан фарқ қилади. Фикр аниқ қоидалар формулалар, асосида ифодаланади.
Индамас (писмиқ) – барча аламларини ичига ютиб юрадиган, бироқ пайти келганда бирдан портлайдиган одам.
Do'stlaringiz bilan baham: |