Ахлоқий тарбия назарияси – ахлоқнинг жамият талаби, эҳтиёжи ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уни ҳаётга татбиқ этишнинг восита ва услубларини ўрганади ва ўргатади.
Бадиий услуб – бадиий услубдаги нутқ бошқа услублардан дастлаб ўзининг образлилиги, эстетиклиги ва таъсир этиш вазифаси билан ажралиб туради. Бадиий нутқда тилнинг ҳамма қатламлари иштирок этади.
Банк раҳбарининг маҳорати – раҳбарнинг бошқарув санъати сирларини билиши, ходимларни танлашдан тортиб, улар билан боғлиқ зиддиятли вазиятларда оптимал ечим топа билиши, ўзи масъул жабҳада ундан фойдаланган ҳолда, юксак меҳнат самарадорлигига эришиш учун жамоасининг бунёдкорлик кучларини сафарбар эта олиши, ташкилотчилик қобилиятининг намоён бўлиши.
Банк раҳбарнинг маънавий маданияти бу – раҳбарда шаклланган (ички) руҳий қувватдир.
Банк раҳбарнинг иш услуби – бу бошқарув жараёнида у ёки бу масалани ҳал қилишда унинг ўзига хос ёндашишидир
Баҳс – бу бирон–бир фикрни исботлаш (асослаш) жараёни тушунилади ва унинг давомида ҳар бир томон муҳокама этилаётган масала бўйича ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ва рақибнинг фикрларини инкор этишга ҳаракат қилади.
Бошқарув услуби – бошқарув жараёнида юзага чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуидир.
Бурч– ахлоқнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Бурч ҳар бир кишининг ўз вазифаларини тўлиқ бажариши, одамларга тўғри муносабатда бўлиш каби фазилатларни ифодалайди. Бурч – шахснинг жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўлади.
Ватанпарварлик – бу инсон ўз юртини севса ватанпарвар ҳисобланади. «Ватан»– арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида «она юрт» деган маънони англатади.
Вербал мулоқот – бу табиий товуш нутқидир. Нутқ мулоқотнинг энг универсал воситаси ҳисобланади.
Виждон – бу инсоннинг ўз фаолияти, қилган ишлари ва белгилаган мақсадларини руҳий таҳлил эта олиш имкониятидир.
Виждон – имоннинг ўз халқини муайян ахлоқ нормалари нуктаи назаридан туриб ахлоқий бахолаш ва назорат қилиш, ўз хатти–ҳаракатларига боғлиқ бўлган хис–туйгуларини, кечинмаларини таҳлил қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |