Удум (мода) меъёр ҳисини, давр талаби, дид ва ёшга эътиборни талаб қилади
Уқув, бу – шахс табиий қобилиятининг ривожланган ҳолати.
Услуб – бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади.
Ўз касбининг устаси. Ҳар ким танлаган касбини пухта билса, касбининг устаси ҳисобланади. Банк раҳбарининг профессионаллиги деганда эса ўз касбини сўнгги ютуқларигача билиши билан бирга, бошқарув сирларини қатъий ўзлаштиришни ҳам тушуниш керак
Ўртача типлар. Улар салбий ва ижобий тип ўртасида бўладилар.
Ўхшаш ақлий хулоса ёки аналогияда – фикр хусусийдан хусусийга қараб боради.
Фидойилик. Бирор киши улуғ мақсад сари қатъий ҳаракат қилса фидойилик қилган бўлади. Раҳбар шахс эса Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлаш билан фидойилигини намойиш этади.
Ҳарактер – бу индивидуал руҳий хусусиятлар мажмуи.
Ҳалоллик. Ҳалоллик «виждон», «адолат» ва «бурч» каби ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари билан боғлиқ, ҳодиса, жараён.
Ҳис–ҳаяжон – бу шахснинг атроф муҳитга, одамлар ва ўз–ўзига бевосита ташвиш шаклида муносабатда бўлиш усули.
Ҳолерик: ниҳоятда ишчанлиги билан ажралиб туради, жуда фаол ва кучини қаерга қўйишни билмайдиган бўлади; бош кўтармай ишлаши мумкин ва қийинчиликларни кўтаринки руҳда енгади.
Шампан бокали. Қоидага биноан соат 12 да бошланиб, бир соатлар атрофида давом этади
Шахс – алоҳида киши, ижтимоий–маънавий, ахлоқий моҳиятни ўзида мужассамлаштирган одам.
Шахс маданияти деганда, муайян индивидга тааллуқли бўлган, унинг ақли ва қўли билан яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуаси, унинг ҳаёти давомида инсонийликка ва маънавий–ахлоқий талабларга риоя қилиши билан боғлиқ бўлган хатти–ҳаракатлари тушунилади.
Шахсий етуклик — инсоннинг ижтимоий ва маънавий–ахлоқий баркамоллигини англатувчи тушунча.
Шикоятчи – қандайдир ғояни ўзлаштириб олган ҳолда бошқаларни катта гуноҳда айбловчи, бироқ ушбу муаммони ечиш учун бирор иш қилмайдиган киши.
Do'stlaringiz bilan baham: |