Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банклар мижозлар билан муносабатларни ўрнатишда қуйидаги мажбуриятларга эга


Download 1.06 Mb.
bet23/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Банклар мижозлар билан муносабатларни ўрнатишда қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • банкларнинг мижозлар билан муносабатлари ўзаро ишончга асосланган шартномалар асосида тузилади. Шу билан бирга, банк ходимлари мижозларга нисбатан илтифотли, хайрихоҳ ва эътиборли бўлишлари керак;

  • умумқабул қилинган ягона мазмундаги ибора ва сўзларни ишлатишлари ва ўзаро муносабатларни виждонан ҳамжиҳатлик асосида қуришлари лозим;

  • банк томонидан тақдим этиладиган хизматлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчи-лигига ва талаб этиладиган техник талабларга мос келиши лозим;

  • кўрсатиладиган хизматлар ва банк маҳсулотлари тўғрисисида тўлиқ маълумотлар тақдим этишда, мижозларда қийинчлик туғдирган масалаларнинг ечимини топишда кўмак кўрсатиш зарур;

  • мижозларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқишлари зарур;

  • банк ходимлари Кодекс талабларига қатъийй риоя қилишлари зарур;

  • банк ходимлари томонидан мазкур Кодексга зид ҳаракатларни амалга оширилишига йўл қўймаслик борасида тегишли чораларни қабул қилиш.

Банклар ўз ходимлари олдида қуйидагиларга мажбурдир:

  • ходимларни ишга қабул қилишда, меҳнатга ҳақ тўлашда ва хизмат пағонасидан кўтарилишида ҳар қандай камситишга йўл қўймаслик;

  • ходимларнинг профессионал ўсишига, уларнинг саломатлигини ва ижтимоий фаровонлигини мустаҳкамлашда тегишли меҳнат шароитларини яратиб бериш бўйича чора–тадбирлар қабул қилиш; ходимларни юридик ва маъмурий томондан қўллаб–қувватлаш;

  • банк фаровонлигини таъминлаш учун ходимларнинг шахсий манфаатдорлигини ошириш, уларнинг ижодий салоҳиятини ва ташаббускорлигини рағбатлантириш;

  • ходимларни тасдиқланган стандартлар асосида тегишли кийим–кечак формаси билан таъминлаш (Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодексининг  иловасида келтирилган);

  • ходимларнинг жамотчилик фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш33.

Банк раҳбарнинг ташқи кўриниши ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Унинг кийим–боши ҳамиша тоза, озода, тартибли бўлиши, ўзи эса хулқ–атворда бошқаларга намуна кўрсатиши, саранжом–саришталикка риоя қилиши керак.
Банк раҳбари ўз қўл остидагиларда фаоллик, онглилик, ижодкорлик, интизомлилик, ўз–ўзини тарбиялаб бориш сифатларини қарор топтирса, меҳнатда ҳам, хизматда ҳам, эл–юрт орасида ҳам обрў топади.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling