Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банк ходимларнинг кийими ва уларнинг


Download 1.06 Mb.
bet24/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

4.3.Банк ходимларнинг кийими ва уларнинг
ташқи кўриниши
Банкда мехнат қилаётган аёл ходимларнинг кийими ва уларнинг ташқи кўринишига кўйиладиган талаблар:
Банкнинг барча филиаллари, амалиёт бошқармаси, фронт–офис ва бэк–офисларидаги аёл ходимлар инглизча бичимдаги кўзга ташланмайдиган камкарин, тор бўлмаган, тўк ранглардаги матолардан тикилган ва куйидаги талабларга жавоб берадиган иш кийимларида бўлишлари керак:

Kacca бўлими ходимлари:

  • касса мудири, кирим ва чиким кассаси ходимларининг иш кийими фронт–офис ва бэк– офис ходимларининг иш кийимига мос бўлиши лозим;

  • қайта ҳисоблаш кассаси ходимларининг иш кийими чунтак ва қисқичларсиз тўқ рангдаги, тор бўлмаган халатлардан иборат бўлиши керак;

  • бевосита мижозлар билан мулоқотда бўлувчи ходимларнинг кийимлари хизмат кўрсатиш ходимларининг кийимларидан фарқланиши, ҳамда:

  • кузги–қишги мавсумда инглизча бичимдаги камтарин, тор бўлмаган, тиззани ёпиб турадиган узунликдаги юбка, пиджак ва енги узун оч рангли блузка;

  • бахорги–ёзги мавсумда инглизча бичимдаги камтарин, тор бўлмаган, тиззани ёпиб турадиган узунликдаги юбка, жилет за енги калта оч рангли блузкадан иборат бўлиши керак.

Ҳар қандай бичим ва фасондаги шимларни кийиш тақиқланади. Ходимларинипг оёк кийимлари кузги–кишги мавсумда туфлилардан, баҳорги–ёзги мавсумда товони ёпиқ «босоножка»лардан иборат бўлиши керак. Товони очик оёк кийимларни кийиш таькикланади. Иш кийими дизайнини ишлаб чикишда қўшимча атрибутика сифатида, усткм кийим–бошга ранги жиҳатидан мос келувчи ёки банкнинг логотипи рангига ўхшаш рангдаги галстук ҳамда бўйинбоғлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ходимларнинг упа–эликлари ва маникюрлари меъёрида, яккол кўзга ташланмайдиган даражада бўлиши лозим. Атир–упаларнинг хаддан ташкари кўп ишлатилишига йўл қўйилмаслиги зарур. Соч турмаги саранжом бўлиши лозим, курпайган ва ҳаддан зиёд катта соч турмагига йул қўйилмайди.
Сочлар калта булган такдирда силлиқ таралиши, узун бўлган ҳолда эса тўғнагич билан қадалиши ёки кокил қилиб ўрилиши лозим. Сочларни ёйиб юриш таъкикланади.Тирноқлар калта текисланган ва парвариш қилинган бўлиши лозим.
Тилла тақинчоклардан факат никох узуги ва оғирлиги 3 граммдан ортиқ бўлмаган кичик ўлчамдаги зиракларни такишга рухсат этилади. Сунъий тақинчоклар (бижутерия)ни тақиш мумкин эмас.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling