Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
4.2. Банк этикаси ва этикети
Мамлакатимизда банк–молия сектори изчил ислоҳ қилиниб, қатор чора–тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт–шароитлар яратилди. Хусусан, халқаро стандартларга мувофиқ келадиган ва молиявий соҳага хорижий инвестициялар киритиш учун жозибадор ҳуқуқий муҳитни яратадиган, банк мижозларига намунавий хизматларни кўрсата оладиган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги27, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги28, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги29 ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги30 янгиланган қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон банклари ассоциацияси томонидан. 2015 йил 15 июнда Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодекси эълон қилинди, у банкларнинг барча ходимлари риоя этадиган одоб–ахлоқнинг асосий этик меъёрларини белгилаб беради. Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодекси Ўзбекистон Республикаси банк ҳамжамиятида иш юзасидан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳаққоний рақобат учун шароитларни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодекси банкларнинг барча ходимлари риоя этадиган одоб–аҳлоқнинг асосий этик меъёрларини белгилаб беради. Ушбу Кодекс бандларини бажарилиши, банклар ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан банк мижозларига, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда ишбилармонлик ва касб одоб–аҳлоқига риоя этишлари, уларнинг касбий маҳорати, шунингдек, улар фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ҳамда умумқабул қилинган одоб–аҳлоқ меъёрларига мувофиқлигининг қўшимча исботи, гарови ва ишончи бўлиб хизмат қилади. «Шу билан бирга, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, айниқса, ҳудудларда риоя этиш ҳамда молиявий очиқликни кенгайтириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада оширишда бир қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда.»31 деб этироф этилган «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси Президентининг қарорида. Банк касб аҳлоқини шакллантиришнинг барча замонлар учун долзарб бўлган йўли бу – намунавийлик тамойили. Банк тизимидаги соҳа ходимларининг иш юритиш усулларидан тортиб, то «майда–чуйда» хатти–ҳаракатларигача ўз ходимлари томонидан шахсий намуна тарзида қабул қилинишини назарда тутади ва қуйидаги тамойиллар асосида олиб боради: Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, касб одоб–аҳлоқи меъёрлари ва анъаналарга сўзсиз риоя қилиш; жамият ва давлат олдидаги ўзининг фуқаролик ва профессионал бурчларини англаш, амалдаги қонунчилик меъёрларига асосланган давлат органларининг талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш; банк бизнеси соҳасига жалб қилинган банк мижозлари, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш; тижорат банкларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда банклараро ҳамкорликни ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш; ўзига олинган мажбуриятларга риоя қилиш ва юқори савияли ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш; банк операцияларини амалга оширишда риск даражасини ҳисобга олиш ва чеклаш; ҳаққоний рақобатчиликни ривожлантириш, банк фаолиятининг ноинсоф қатнашчиларига нисбатан фаол қарши курашиш; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаш-тиришга ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга қарши курашишда фаол иштирок этиш; ўзаро ҳурмат, ҳамфикрлик ва ўзаро ёрдам бериш асосида халқаро профессионал алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш; корпоратив бошқарув, шунингдек банк хизматларини кўрсатишда ҳалоллик юзасидан ички ва ўзаро назоратни ўрнатиш; ўз иш фаолиятининг сифати ва натижалари бўйича жавобгарликнинг тўлақонлилиги32. Инсон жамият ҳаётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида фаолият юритади, ана шу жараён давомида турли хил кишилар, гуруҳлар билан алоқада бўлади. Ҳар қандай алоқадорлик одамларга қандайдир мажбурият юклайди. Ана шу мажбуриятни бажариш бурчни келтириб чиқаради. Бурч – адо этилиши, бажарилиши шарт бўлган вазифа, мажбуриятдир. Банкларда, Банклар мижозлар билан муносабатларни ўрнатишдаги мажбурияти ва Банклар ўз ходимлари олдида мажбуриятидан иборат бўлиб улар қуйидагилардан иборат. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling