Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тақдимот маросими этикети


Download 1.06 Mb.
bet30/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

5.2. Тақдимот маросими этикети.
Бугунги кунга келиб тафаккур маданиятининг сифати, замонавийлиги, қамровининг кенглиги, таъбир жоиз бўлса, жаҳон андозаларига мос келиши ҳақида кўплаб фикрлар билдирилмоқда.
Тафаккур – инсоннинг ноёб хусусияти, миянинг маҳсули, объектив оламнинг тушунчалар, муҳокамалар, назариялар ва ҳоказолардаги инъикосининг фаол жараёни бўлиб, амалий фаолиятга боғлиқ бўлган инсон фаолиятининг алоҳида маънавий шаклидир. Шу боис тафаккур маданияти инсонни жамиятда мавжуд бўлган, аждодлар ва авлодлар томонидан яратилган қадриятларни ўзлаштириш даражасини, инсоннинг онги билан фаолияти орасидаги ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкамлиги, маънавий интеллектуал фаолиятининг ўзига хос шакли, кўринишини ифодалайди. Тафаккур маданияти инсон ижтимоий қиёфасининг муҳим таърифи бўлиб, унинг цивилизациялашган ҳолати, миллий ва умуминсоний қадриятларини ўзлаштириш даражасини ифодалайди, инсоннинг онглилиги, билимдонлиги, маданиятлилигидан далолат беради.
Ҳар бир шахснинг тафаккур маданияти ижтимоий муҳит, унинг шароитлари, меҳнати ва турмуш тарзи, бошқалар билан муносабатда бўлиши заминида шаклланади, мустаҳкамланади.
Тақдимот маросими этикети ушбу масалаларни кўллай билиш, улардан фойдаланиш ва тафаккурга асосланиб ўтказиладиган таълим ёки маълумот беришнинг замонавий кўринишидир.
Тақдимот – бу ўзлаштириш, маълумотларни кўпчилик олдида очиқ тақдим этишдир. Тақдимот турлари ҳисобот, маълумотнома, пресс–реллиз, дайжест, ахборот, реклама шаклида бўлиши мумкин. Очиқ тақдимот деганда, одатда, лойиҳалар, маҳсулотлар, дастурларнинг оммавий ахборот воситалари орқали тақдим этилиши ва тақдим этилаётган нарсанинг у ёки бу кўринишда фойдалилик мезонларини кўрсатиб бериш тушунилади. Аслида, тақдимот бугунги кунда тижорат ва сиёсатда, маърифат ва маданиятда, таълим ва тарбияда кенг қўлланилаётган маросимлардан биридир.
Тақдимот йўналишларига қараб тижорий (коммерция), бошқарув, рекламали, илмий, сиёсий, паблик рилейшнз каби турларга бўлинади. Шунга кўра, тақдимот ўз олдига тингловчилар муомаласи ва мулоқотига таъсир кўрсатишни асосий мақсад қилиб олади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling