Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банк тизими ходимларининг ишга доир одоб – ахлоқ қоидалари


Download 1.06 Mb.
bet27/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Банк тизими ходимларининг ишга доир одоб – ахлоқ қоидалари:

  • ўзларининг ишга доир маданиятларини намоён қилувчи ташқи кийим ва кўринишларини доимий равишда кузатиб борадилар ва одий кўринишдаги услубга, тажрибага, хушмуомалалик ва одоблилик қоидаларига риоя қиладилар;

  • ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларда хушфеъллик ва хайрихоҳликни намоён қиладилар, иш юзасидаги муносабатларда субординацияга риоя қиладилар;

  • бошқа ташкилотлар ходимлари ва фуқаролар билан муносабатларда ишчанлик услубига ва хайрихоҳликка риоя қилган ҳолда, профессионаллик ва босиқликни намоён қиладилар; расмий учрашувларда иш тартибига қатъийй риоя қиладилар;

  • ўзларининг ва бошқаларнинг вақтини қадрлайдилар. Оғзаки ва ёзма равишда тушунарли, аниқ ва лўнда фикр билдирадилар;

  • банк Кодекс иловасига мувофиқ, тижорат банклари ходимлари учун кийим ва ташқи кўринишга оид талаблар бўйича ўзларининг кўринишларига мос ҳолда ишбилармон ва озода кўринишда бўладилар.

Банк тизими ходимларининг иш фаолиятидан ташқари одоб–ахлоқ қоидалари:

  • иш фаолиятидан ташқарида ҳам ўзларининг хулқ–атворлари билан фуқароларни ўз касбига бўлган ҳурматини, банк тизимига бўлган ишончини шакллантиришга ва банкнинг юқори нуфузини сақлаб қолишга сабабчи бўладилар;

  • банк ходими обрўсини тўкадиган муносабатлардан йироқ бўлган ҳолда, ўзларининг муомала доирасини шакллантиришда эҳтиёткорликка риоя қиладилар;

  • соғлом ҳаёт тарзини юритадилар ҳамда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни, наркотик, психотроп ва токсик моддаларни қабул қилишни номақбул деб ҳисоблайдилар.35

Банк ходимининг касб одоб–ахлоқи кодексида ҳар бир банк ходимига қуйидаги тaлaблaр қўйилган:
Хизмат кўрсатиш маданиятининг халқаро банк амалиётида қабул қилинган меъёрлари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, банк фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка мувофиқ хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
Банк ходимининг хулқи, касбий одоб–аҳлоқ Кодекси талабларига риоя этиш.
Хизмат кўрсатиш маданияти, муомала ва мулоқот одоби, банк ходимларининг кийими ва ташқи кўринишига қўйилган талабларга риоя этиш.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига юқори савияли ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш.Хизматлар кўрсатишда бюрократизм ва сансалорлик холатларига йўл қўймаслик. Ҳалоллик, беғаразлик ва адолатлилик тамойиллари асосида иш юритиш. Мижозлар билан илтифотли ва хайрихоҳлик руҳида муомала қилиш.
Мазкур талабларга риоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг барча банклари ва уларнинг ходимлари учун мажбурийдир.36
Ахлоқий низолар деб жамиятнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий–ҳуқуқий, маънавий–маданий ҳаётидаги ўзаро номутаносибликлар туфайли кишилар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар, қўрслик, тоқатсизлик, масъулият ҳиссининг парокандалик сари юз тутиши каби иллатларга айтилади.
Ахлоқий низоларнинг келиб–чиқиш сабабларини билиш ва уларни бартараф этиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Ҳозирги кунда унинг иқтисодиёт, ахлоқ, хуқуқ, сиёсат ва маданият соҳаларида бўлаётган зиддиятларни ва уларнинг натижасида келиб чиқувчи низоли ахлоқий ҳолатларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Мулкларни давлат тасарруфидан чиқариш вақтида ижтимоий ва хусусий мулк тарафдорлари ўртасида келиб чиқадиган зиддиятлар.
2. Мулкдорларнинг бозордаги ўзаро рақобатлари натижасида келиб чиқувчи заддиятлар ва шу туфайли келиб чиқувчи ахлоқий низолар.
3. Ишлаб чиқарувчи, воситачи ҳамда истеъмолчилар ўртасида юз берадиган зиддиятлар, буюртмачи ва тадбиркорлар ўртасидаги зиддиятлар ва улар туфайли келиб чиқувчи низоли ахлоқий ҳолатлар.
4. Бирон шахснинг руҳий–маънавий дунёсида, ахлоқий ҳолатларида, оиласида, иш жойида, дўстларига бўлган муносабатларида юз берадиган зиддиятлар ва шулар туфайли келиб чиқувчи ахлоқий низолар.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling