Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet80/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Камтаринлик – тортинчоқлик ва андишаликдан фарқ қиладики, улар инсоннинг қадр қимматини тушириб қўйиши эҳтимоли бор. Камтарлик хокисорлик ва самимийликдан келиб чиқади. У кишиларга бўлган муносабатда ҳам яққол кўринади. Камтарлик инсон ички маънавий дунёсининг ташқи ифодаси ҳисобланади. Бу борада Мирзо Абдулқодир Бедил ҳазратлари дейдилар:
Кибру ҳасад бермас кишига ором
Одамни менсимай қувилди шайтон.?
Тарбия кўрган, одобли кишини унинг камтарлигидан ҳам билиб олиш мумкин. Барча инсоний фазилатлар ичида энг эъзозлиси камтарликдир. Камтарликнинг қарама–қарши томони такаббурликдир. Уларнинг бири инсонни инсонга яқинлаштиради, иккинчиси эса уни одамлардан узоқлаштиради. Хитой мақолига кўра «доно бўлмай туриб, камтар бўлиш мумкин, аммо камтар бўлмай туриб доно бўлиш қийин».
Адолат. Адолатнинг эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонликдан асосий фарқи шундаки, адолатнинг ўзи бирор–бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга.
Адолат жамиятни тартибга солувчилик хусусиятига эга бўлиб, унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Адолатни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. Адолат бор жойда зулм ва зўравонликка, ўзбошимчалик ва бебошликка йўл қўйилмайди. Шу боис, маънавий етукликнинг энг юксак белгиси адолатлилик, десак янглишмаган бўламиз.
Меҳрибонлик, садоқат, вафодорлик каби ахлоқий ҳислатлар ҳайвонларда ҳам мавжуд. Лекин ҳайвонларда бундай ҳислатлар ўз тўдаси, зурриёти ва ўзини асрашга йўналтирилган бўлади. Одамзот эса ўзига қондош бўлмаган бегоналарга ҳам ушбу сифатларни раво кўради. Шундай экан, баъзи ахлоқий сифатлар бевосита ақлга эмас, балки табиатга асосланади. Буни «адолат» мезоний тушунчасида яққол кўриш мумкин.
Адолатнинг ахлоқий тушунча сифатидаги ўзига хослиги Айниқса, ҳуқуқда яққол кўзга ташланади. Ҳуқуқ вазирлигининг ҳатто Адлия вазирлиги деб аталиши, жиноятга яраша жазони белгиловчи, ҳукм чиқарувчи идораларнинг «Одил суд» деган номлар билан юритилиши бунинг далилидир. Лекин адолатни фақат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин этиш тўғри эмас.Юқорида айтганимиздек, у кенг қамровли ахлоқий тушунча. У нафақат фуқаролар орасидаги муносабатларни, балки давлат билан халқ, жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонини ҳам ўз ичига олади. Шу боис халқ орасида минг йиллар мобайнида одил подшо идеалининг яшаб келгани бежиз эмас.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling