Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet77/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Банк раҳбари масъулияти. Масъулият – раҳбар маданиятининг асосий белгиларидан бири бўлиб, унинг маълум соҳага жавобгарлигини акс эттиради. Масъулият, аввало, ҳар бир кишининг виждони, иймони, қолаверса, ўзгалар олдига, жамоа, жамият, Ватан, миллат олдидаги бурчини теран англашдир. Умуман, масъулият раҳбарнинг зиммасидаги вазифасига нисбатан жавобгарлик ҳиссидир. Масъулиятли раҳбар, энг аввало, ўзига, сўнгра бошқаларга нисбатан талабчан бўлади. Раҳбар фаолиятидаги барча салбий ҳодисалар эса ана шу масъулият ҳиссининг йўқлигидан келиб чиқади.
Масъулиятсизликнинг энг салбий кўриниши – сиёсий масъулиятсизликдир. Сиёсий масъулиятсизлик – сиёсий калтабинлик, сафсатабозлик, найрангбозлик, қаллоблик ва бошқа хунук иллатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бинобарин, раҳбарлик лавозимидаги кишидан юксак онг ва тафаккур, ҳушёр идрок талаб этилади. Тарихий тафаккур ва сиёсий онгнинг қай даражада шаклланиши эса, аввало, жамиятнинг тараққиёти, ундаги ички ва ташқи шарт–шароитларга боғлиқ ҳолда кечади.


11.4.Банк раҳбарининг маънавияти
Банк раҳбарнинг маънавий маданияти бу – раҳбарда шаклланган (ички) руҳий қувватдир.
Раҳбарда шаклланган маънавий–психологик маданият аждодлар ибратига асосланиб, қадрият даражасида қадрланадиган, шахс маънавий оламини тартибга солиб турувчи, кўникма даражасига етган ҳиссий билимлар мажмуидир. Банк раҳбардаги маданият – унинг раҳбарлик фаолият усули ва ривожланиш мезонидир. Банк раҳбари ўз раҳбарлик салоҳиятини ривожлантириши учун маънавий оламини бойитадиган билимларни, эгаллаши, ташаббускорлик қобилиятини ошириб бориши зарур. Раҳбарнинг маънавий мулкига айланган билим унга хоҳиш–истакларини чегаралай билиш, ўзини ташқи тазйиқ ва таъсирларидан ҳимоя қилишга восита бўлади.
Аниқроғи, маънавий, психологик жиҳатдан шаклланган раҳбар бўлиш ҳар қандай ижтимоий – психологик муҳитда ўзини тута билиш, ўзи раҳбарлик қилаётган жамоада ва кенг жамоатчиликда соғлом меҳнат муҳитини яратишдан ва инсонларга самимий муносабатда бўлишдан қониқиб яшашдир. Маънавияти шаклланган раҳбар ўзи яшаётган ижтимоий ҳаётда ёмонликка, адолатсизликка, қонун бузилишларига, Ватан манфаатларига зид ҳаракатларга қарши курашишда ирода, шижоат ва фаоллик кўрсата олади.
Банк раҳбарларнинг маънавий – психологик маданияти қуйидаги босқичларда намоён бўлади:

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling