Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Тажовузкор – агар сўзига қулоқ солишмаса, кишиларга тажовуз қилувчи қўпол ва шаллақилар. Шикоятчи
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарғазаб болакай
- Индамас
- Иккиюзламачи
Тажовузкор – агар сўзига қулоқ солишмаса, кишиларга тажовуз қилувчи қўпол ва шаллақилар.
Шикоятчи – қандайдир ғояни ўзлаштириб олган ҳолда бошқаларни катта гуноҳда айбловчи, бироқ ушбу муаммони ечиш учун бирор иш қилмайдиган киши. Дарғазаб болакай – бу тоифа кишилар табиатан ўзларининг тўғри ёки нотўғри фикрларини ўтказишга ҳамда жараённи тўлалигича қўл остида тутиб туришга интиладилар. Максималист – гарчанд зарурати бўлмаса–да, бирор–бир ишни ортга судрамайдиган киши. Индамас (писмиқ) – барча аламларини ичига ютиб юрадиган, бироқ пайти келганда бирдан портлайдиган одам. «Сирли қасоскор» (ишкаллар) – бирор–бир найранглар ёрдамида ноқулайликларни юзага келтирувчи, «нотўғри қилинган иш учун ўзини адолат ўрнатувчи» деб ҳисоблайдиган киши. Иккиюзламачи ёки «Ёлғончи ғамхўр» – ўзини сизга яхшилик қилаётган каби кўрсатади, бироқ қалбида бошқаларга нисбатан адоват, кўролмаслик мавжуд бўлган одам. «Сурункали айбловчи» – доимий равишда ўзгаларнинг айбини қидирадиган (тирноқ орасидан кир қидирадиган), ўзини доимо ҳақ деб ҳисоблайдиган шахс. Зиддиятли ҳолатлар юзага келганда унинг олдини олиш учун қуйидагиларни тавсия этиш мумкин: Зиддиятли ҳолатларда инсоннинг хатти–ҳаракатини ақл эмас, балки ҳиссиётлар бошқаришини унутманг. Зеро, ақл ён берган пайтда инсон ўзининг сўзи ва хатти–ҳаракатига жавоб бера олмайди. Муомаланинг кўплаб муқобил усулларидан фойдаланинг, суҳбатдошингизни «жеркиб» ташламанг, ўзингизга «Мен ҳам янглишишим мумкин–ку!?» деган саволни беринг. Зиддиятнинг моҳиятини тўлақонли тушунишга ҳаракат қилинг ва «Мабодо зиддият ҳал этилмаса–чи?» деган хавотирдан йироқ бўлинг. Агар суҳбатдошингиз қаттиқ ҳаяжонда ёки ғазабланаётган бўлса, уни «совутишга» интилинг, зинҳор ундан баланд келишга уринманг: ўзингиз жим бўлинг–да ундан буни талаб қилманг. Суҳбатдошингизга ўзини сизнинг ўрнингизга қўйиб кўришини сўранг, яъни «Агар сиз менинг ўрнимда бўлганингизда қандай йўл тутган бўлар эдингиз?» деган саволни бериб кўринг. Қилган хизматингизни ҳаддан зиёд мақтайверманг ва миннат қилманг. Зиддиятнинг юзага келишига сабабчи бўлган ҳамкорингизни ҳадеб айблайверманг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзаро муносабатни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Сўзлашув маданияти ҳар бир тил бирлигини шароитга қараб, йиллар мобайнида қабул қилинган меъёрлар асосида қўллаш санъати ҳисобланади. Масалан, сўрашиш, саломлашиш маданиятини олайлик. Сўрашиш барча халқларнинг муомала маданиятидаги муҳим восита бўлиб, у ҳар бир халқнинг миллий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос кўринишга эга. Таъкидлаш зарурки, сўрашиш билан саломлашиш айнан бир тушунчалар эмас. Саломлашиш барча халқларда салом бериш одоби қоидаларига асосланади, у фақатгина қўл бериб кўришишдан иборат эмас. Сўрашиш эса сўз, имо–ишора, мимика ва хатти–ҳаракат орқали ҳам амалга ошириладиган жараён бўлиб, у инсон фаолиятининг барча жиҳатларини қамраб олади. Ўзбекларда нутқий муомала маданиятида жамоа, одамлар билан ҳамжиҳатликда бажариладиган ҳашар, ободонлаштириш ишларида иштирок этаётганларга «Ҳорманглар» дейилади ва улар томонидан «Саломат бўлинг» ёки «Бор бўлинг» деган жавоб қайтарилади. Ҳосил йиғим–терими пайтида хирмон тепасида кўришганда эса «Хирмонга барака» дейилади ва улар томонидан «Умрингизга барака» деган жавоб қайтарилади. Мазкур сўрашиш маданиятига эътибор берсангиз, мурожаат оҳанги ҳам, жавоб оҳанги ҳам мантиқийлик, нафосат ҳамда кишига хуш ёқадиган тарзда ифода этилади. Бу сўзларнинг қудрати шундаки, уларни жаҳл устида, ғазаб билан айтсангиз ҳам бировга оғир ботмайди. Тарихимизга назар солар эканмиз, ўзбек тили ўтмишда нақадар бой, сўрашиш услублари хилма–хил ва катта эътиборга эга бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Масалан, аждодларимиз меҳмонни «Ҳуш келибсиз, қадамларингизга ҳасанот»! деб кутиб олади. Агар меҳмон азиз, муҳтарам ва орзиқиб кутилган бўлса, у билан сўрашганда ниҳоятда латиф ва соғинч сўзларини ишлатишга ҳаракат қилинган. Эътиборингизни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» номли тарихий романидаги Қутлуғ Туркон оқа хонадонига ташриф буюрган Соҳибқирон Амир Темур ва темурийзодаларни кутиб олиш жараёнидаги сўзлашиш маданиятига қаратмоқчимиз. «Сароймулкхоним дарвозадан киргани ҳамон: Ассалому алайкум, ғамгузорим меҳрибоним эгачим!–дея таъзим бажо айлади ва ўзини қутлуғ Туркон оқанинг қучоғига отди. Оллоҳга шукр! Оллоҳга шукр! – эгачи ардоқли келинини бағрига босганча узоқ вақт қўйиб юбормади… Умаршайх Мирзонинг онаси Тўлун оқа, Мироншох Мирзонинг онаси Менгли бика ва Тоғай Туркон оқалар ним табассум ила муҳтарама эгачининг катта хоним билан кўришишаётганини кузатиб турардилар. – Марҳабо, хонадонимизга хуш келибсизлар! – уйга таклиф этди эгачи қувончи чексиз, меҳмонлар билан кўришиб бўлгач Маликалар шоҳона безатилган дастурхон атрофига тиз чўкишди. Дуои фотиҳа тортилди. – Барчангизга подшолиқ қутлуғ бўлсун, ардоқли келинларим!–деди қутлуғ Туркон оқа қўлларини кўксига қўйиб. Келинлар ва канизаклар ўринларидан турдилар-да тавозе билан эгачига бош эгдилар: – Ўзингизга ҳам қутлуғ бўлғай, эй бонуйи кубро ҳазрати олиялари!..»69 Мазкур мулоқотни сўзлашув маданиятининг ўзига хос намунаси десак муболаға бўлмайди. Зеро, «ғамгузорим», «меҳрибоним», «муҳтарама», «ардоқли», «қўлларини кўксига қўйиб», «бонуйи кубро» иборалари билан қилинадиган ҳар қандай мурожаат ўзининг нафосати билан киши дилини хушнуд қилади, инсонга хуш ёқади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling