Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи гуруҳ
Биринчи гуруҳ – меҳнат жараёнидаги зиддиятлар.
Иккинчи гуруҳ – инсонларар муносабатларнинг психологик хусусиятлари, яъни импатия ва антипатия, маданий–этник хилма–хиллик, раҳбар хатти–ҳаракатлари, психологик мослаша олмаслик ва ҳоказо. Учинчи гуруҳ – жамоа аъзоларининг ўзига хослиги. Масалан, ўзини бошқара олмаслик, эҳтиросларга берилиш, тажовуз, дўқ–пўписа, ҳақоратлаш–сўкиниш, муносабатга кириша олмаслик. Муомала жараёнида юзага келадиган зиддиятлардаги муаммо шундаки, инсонлар муомалада бўлиб, баъзида бир–бирларини умуман тушунмайдилар, ҳаттоки рақибингиз аниқ, лўнда гапирса ҳам. Сизнингча, инсонлар гўёки сизни эшитмаётгандек. Худди шунингдек, айрим ҳолларда сиз ҳам уларни тингламаслигингиз мумкин. Муомала жараёнидаги қийинчиликларни инобатга олиб, Е.Мелбурд, В.Зигерт ва Л.Ланг томонидан инсоннинг зиддиятли вазиятлардаги хатти–ҳаракатларининг психологик стандарт билан мос равишдаги модели ишлаб чиқилди. Бу борада зиддиятни конструктив ҳал этиш қуйидаги омилларга боғлиқ: зиддиятни адекват тарзда идрок этиш, яъни шахсий кечинмаларсиз иккала томонни ҳам тўғри баҳолай олиш; муомаланинг самимийлиги ва самарадорлиги, муаммони ҳар томонлама ечимини топиш, зиддиятларда ҳолисликка амал қилиш; ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини яратиш. Раҳбарнинг зиддиятларни вужудга келтирувчи индивидуал хусусиятларни билиши муҳим аҳамиятга эга. Психологларнинг бу борадаги тадқиқотларини умумлаштириб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: ўз имкониятларини тўғри баҳолай олмаслик, мазкур ҳолатда атрофдагиларни тўғри фикрларига зид келиб, зиддият учун замин яратилади; устунлик қилишга интилиш; ўз фикрига содиқлик туфайли янгиликлардан воз кечиш; фикрларни баён этишда ортиқча тўғрилик, ҳақиқатни айта олиш; қатъийлик; шахс эмоционал йиғиндиси – безовталик, дарғазаблик, қайсарлик. Зиддиятлар юқоридаги ҳолатлар билан бирга, зиддиятга мойиллик туфайли ҳам вужудга келади. Шахслараро ва ижтимоий психологик муносабатларда фикрларнинг бир–бирига мос келмаслиги шулар жумласидан. Масалан, муайян шарт–шароитда фаолият олиб борувчи турли темпераментдаги инсонларни олиб кўрайлик. Одатий муҳитда ҳолерик ва флегматик темпераментли кишилар ишни самарали бажарадилар (флегматикнинг фавқулодда мулоҳазакорлиги ва ҳолерикнинг шиддат билан ҳаракат қилиши). Шунингдек, кўп ҳолларда шахслараро зиддиятларнинг асосини манфаатлар ва мақсадлар эгаллайди. Масалан, банк раҳбари мижозлар билан ишлаш кўламини кенгайтириш ва иш самарадорлигини оширишдан манфаатдор бўлса, ходимларни эса кўпроқ ойлик маош қизиқтиради. Бундай ҳолат ҳам зиддиятни вужудга келтиради. Аксарият ҳолларда зиддият шахснинг имкониятларига нисбатан қўйилган юқори талаблар туфайли вужудга келади. Тадқиқотчилар К.Томас ва Р.Клименс зиддиятларда ўзини бошқаришнинг қуйидаги усулларини кўрсатадилар: Рақобатчилик. Ҳамкорлик. Муроса (компромисс). Мослашиш. Чекиниш. Уларнинг фикрича, у ёки бу зиддиятли вазиятни бошқариш усули сизнинг манфаатларингизга ҳамда фаол ёки суст иштирок этишингизга боғлиқ. Мазкур усулларни мақсадга мувофиқ равишда ишлатиш юзасидан қуйидаги тавсияларни ҳавола этамиз: Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling