Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
Рақобатчилик усули. Мазкур усул энг типик ҳолат ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, зиддиятларда ўз манфаатларини 70% қондириш, ғолиб бўлиш ҳисобланади. Бунда рақиб томонга босим ўтказиш вужудга келади. Уни кучли иродага эга бўлган шахсгина бажариши мумкин. Бу усулдан ўз фикри ва кучига ишонган ҳамда зиддият натижаси муҳим бўлган инсонгина фойдалана олади. Бунинг учун шахс: а) имкониятлари кенг, ҳокимият эгаси, эътиборли киши бўлиши ва танлаган йўли тўғри эканлигига ишониши лозим; б) бошқа йўл йўқлигига ишонч ҳосил қилиш; в) мазкур йўлни танлаш учун етарли имкониятларга эга бўлиш; г) авторитарликни маъқул кўрувчи ходимлар билан ишлаши керак. Шуни унутмаслик керакки, бу усул камдан кам ҳолларда узоқ муддатли натижаларни олиб келади, чунки мағлуб томон сизнинг хатти–ҳаракатингизни ёқламаслиги мумкин. Бундан ташқари, бугун мағлуб томон эртага сиз билан ҳамкорликдан воз кечиши мумкин. Бу усулни яқин ҳамкорлик ва шахсий муносабатлар мустаҳкам бўлган ҳолатлар учун қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, мазкур усулни ҳокимиятга эга бўлмаган тақдирда ҳам қўлламаслик керак. Ҳамкорлик. усуллар ичидаги энг мураккаби ва энг самаралисидир. Бу усулнинг афзал томонишундаки, иккала томон учун ҳам муросали ечим топилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Мазкур усул зиддиятни ҳал этиш учун унинг барча аъзоларининг иштирок этишини талаб этади. Мазкур ёндашув иш ва шахсий ҳаётда омадга олиб келади. Бу усулни бошлашдан аввал қуйидаги сўзларни айтиш мақсадга мувофиқ: «Мен иккаламиз учун адолатли йўлни танламоқчиман», «Иккаламиз нимани хоҳлашимизни билиб олайлик», «Мен муаммони ечиш учун келдим» кабилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иккала томоннинг ғолиб бўлиши қабул қилинган қарорларнинг ижросининг муваффақиятли гаровидир. Бироқ бу услуб ўз қарашлари ва фикрларини изоҳлаб бериш ҳамда иккинчи томонни тинглай олиш қобилиятини талаб қилади. Мазкур усулни қуйидаги зиддиятли вазиятларда қўллаш мумкин: – муаммонинг ечими муҳим бўлиб, муросага йўл қолмаган вазиятларда; – зиддиятли томон билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш кўзланганда; – асосий мақсад ўзаро тажриба ҳосил қилиш бўлганда; – фикрларнинг интеграцияси зарур бўлса ҳамда ходимлар шу жараёнга жалб этилса. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling