Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Шахслараро оммавий мулоқот
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Хусусий–расмий мулоқот
4. Шахслараро оммавий мулоқот. «1–1» ва «1–бир нечта»нинг мулоқотлари шахслараро мулоқотга, «1–кўп» мулоқоти эса оммавий мулоқотга олиб келади. Оммавий мулоқотнинг матбуот, радио, телевидения каби воситалари турли жанрдаги матнлар ҳамда реклама роликларидаги «суҳбат» томошабинлар билан «сен» орқали кечади. Масалан, рекламалардаги «чанқоғингга ишон», «Банк сенинг ишончли ҳамкоринг», «14 % ли кредит» каби мурожаатлар шулар жумласидан. Оммавий мулоқот бу – очиқ чиқиш, маъруза, доклад, давлат раҳбарининг мурожаатномаси, ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ва ҳоказолардан иборат. Оммавий мулоқот матнини тузишда лексик ва грамматик қоидаларга жиддий эътибор қаратиш зарур.
5. Хусусий–расмий мулоқот. Хусусийликдан фарқли ўлароқ, расмий мулоқот матни кўпгина стереотип хусусиятларга эга. Масалан, икки томонлама келишув ва битимлар, дипломатик ҳужжатлар ва баённомалар, шартнома ва бошқа шу каби расмий қоғозлар матни расмий мулоқот турига мисол бўлади. Бунда сўзлашув нутқининг лойиҳаси ва лексикаси муҳим ўрин тутади. Муомала маданиятида хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё–иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари ахлоқий меъёрлар муҳим саналади. Биз шулардан айримларини кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Хушфеъллик. Ушбу ахлоқий хатти–ҳаракат меъёрийлик нуқтаи назаридан ғоят муҳим. Чунки ҳар бир жамият даражаси маълум маънода ундаги фуқаролар муомала маданиятининг юксаклиги билан ҳам белгиланади. Зеро, хушфеъл, ширинсухан инсон ўзининг ҳар бир муваффақиятсизлигига фожиа сифатида қарамайди, алам ёки ғазаб билан ёмон кайфиятини бошқаларга ўтказишга интилмайди. Атрофдаги ахлоқий муҳитни бузмайди. Натижада ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам кўтаринки кайфият, турли–туман омадсизликларнинг ўткинчилигини англатувчи ҳаётбахш бир умид бағишлайди. Жамият доимо ана шундай одамларни ҳурмат қилади ва улардан ўрнак олишга интилади. Хушфеъллик, ширинсуханлик қай даражададир кўпроқ кишининг маълум бир инсоний табиатга интилиши билан боғлиқ бўлса, босиқлик, камтарлик, камсуқумлик, аксинча, кўпроқ ирода кучи натижасида юзага келади. Зотан инсоннинг ўз ғазабини боса билиши, норозилигини барвақт билдирмаслиги; сўзлагиси, бирор–бир гап билан ўзини кўрсатгиси келиб қолганда ўша истакни тўхтата олиши кучли иродани талаб қилади. Шу боис, муомала босиқ, камтарин етти ўлчаб бир кесиш тамойили асосида иш кўрган шахслар оқил одамлар саналади ва улар жамиятда ҳам намунавийлик мақомига ноил бўладилар. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling