1. Замон ва макондаги мулоқот контакт ва дистант муомалага бўлинади. Контакт мулоқотда ҳамкор–суҳбатдош ёнимизда бўлади ва у билан бевосита ва билвосита мулоқот ўрнатишимиз, имо–ишоралар ва турли хил ҳаракатлар орқали бир–биримизга мурожаат қилишимиз мумкин. Масалан, ёнимиздаги дўстимизни имлаб чақирамиз, рози ёки норозилигимиз ифодасини лабимизни буриб, бошимизни қимирлатиб билдирамиз.
2. Бирор–бир мулоқотни билвосита амалга ошириш. Бевосита мулоқот бу – одатдаги суҳбат, сўзлашув, доклад ва ҳ.к. Билвосита мулоқот турларига телефонда гаплашиш, хат орқали мурожаат қилиш, ахборотни радиодан, телевидениедан, интернет ҳамда китоб орқали узатиш кабилар киради. Айнан билвосита мулоқот ривожи ҳаётда жуда кўп ўзгариш ва янгиликларни тақозо қилади.
«Мен» – гапирувчи ва «Сен» – тингловчи кўринишидаги диалог – монолог мулоқот. Диалог «мен» ва «сен» ролларининг алмашинувини ифодалайди.
Диалог мулоқотдаги савол–жавобнинг қисқалиги, аниқлиги ва тузилишига кўра оддийлиги билан тавсифланади.
Фикримизга Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романидаги «Чин ўртоқ» бўлимидан олинган Муҳаммад Ражаббек билан Анвар ўртасидаги мана бу диалог мисол бўлади:
»
Абдулла Қодирий
1894–1938 й.
Анвар уч ҳафтагача хатми қуръон кечалари Муҳаммад Ражаббек уйига келиб турар эди. Охирги хатми қуръон кечаси Муҳаммад Ражаббек Анвардан ҳол–аҳвол сўради:
–Домлангиз саломатми?
–Шукур.
–Ўқишингиз яхшими?
–Бирмунча.
–Домланинг уйида турасизми?
–Тақсир.
–Сиқилмайсизми?
–Йўқ.
–Илми ҳисоб ўқиганингиз борми?
–Йўқ, тақсир.
–Домлангиз илму ҳисобни билурмикин?
–Билмаслар деб ўйлайман.
–Агар мен бир домла тайин қилсам, ҳисоб ўқийсизми?
–Устозим рухсат берсалар, албатта ўқийман.
–Хўп...бўлмаса эрта кечга домлангиз шу ерга келиб, менга учрашсин!
–Хўп, тақсир!»68.
Do'stlaringiz bilan baham: |