Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Суҳбатда нимадан сақланиш лозим?


Download 1.06 Mb.
bet63/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Суҳбатда нимадан сақланиш лозим?
Тарбияли киши ўзи ҳақида энг охирида гапиради. Агар ундан бу ҳақда сўрашган тақдирда ҳам мавзуни бошқа тарафга буриб юбориши маъқул.
Шахсий муаммолар оилавий ёки дўстлар даврасида муҳокама қилинади. Жамоатга эса ҳордиқ олиш учун чиқилади. Уй ишлари ва касалликлар тўғрисида яхшироқ мавзу тополмаган одамлар гапирсинлар. Бошқанинг ғашига тегадиган шахсий мавзулардан қочинг. Ишончли маълумотларни ҳаммага тарқатишярамайди, бу кўпроқ сергапликдан далолат беради.
Кўпчилик бундай одамлар билан масофа сақлашга ҳаракат қилади. Сабаби, диққат марказида бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган бундай «суҳбатдошлар» ҳеч кимнинг қадр–қиммати билан қизиқмайдилар. Зеро, бировнинг қусурларини кўрсатиш-нинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ.
Бошқаларнинг айбини кўрсатиш эвазига ўзини «минбарга» олиб чиқувчилар нафақат одобсиз, балки ахлоқсиз ҳам саналадилар. Ҳақиқий инсонлар жамоатда бошқалар айбини айтишдан ўзларини тия биладилар. Суҳбат қизиқарли бўлмоғи лозим. Турли пишириқлар пишириш ёки футбол ўйинидаги усуллар ҳақидаги мавзулар узоққа чўзилмайди. Тор доирадаги бундай мавзулар ҳақида гапириш ва ўргатиш даврадагиларни чарчатиб қўйиши мумкин. Шунчаки гапдонлик учун керак–керакмас беҳуда гапларни гапиришдан ҳеч ким лаззатланмайди. Агар тингловчилар сизни сўзларингизга нисбатан диққатсиз бўла бошласалар, суҳбатни тўхтатинг;
сўзларингиз қизиқарли эканлигига амин бўлсангизгина суҳбатлашинг. Фақат тингловчилик қилиш ҳам одамларни зериктиради, баъзида сиз ҳам бирон бир фикр бериш орқали ўз муносабатингизни билдириб турганингиз маъқул. Гуруҳ бўлиб жамоадан чиқиб кетманг. Агар шундай истагингиз бўлса, уйингизга ўзингиз истаган одамларни таклиф қилишингиз мумкин. Баланд мартабадаги кишилар то сизга мурожаат қилмагунларига қадар, ҳадеб улар билан мулоқот қилишга шошилманг. Якунланмаган суҳбатни ўртасида ташлаб кетманг. Агар суҳбатдошлардан бири сизга қарши фикр билдирса, жиззақилиқ қилманг, гарчи мавзу ўта қизиқарли бўлган тақдирда ҳам қолганлар сизнинг эмас, сизга қарши бўлган киши тарафини олишлари мумкин. Даврада бирор одам билан шивирлашга ўтманг. Бу атрофдагиларнинг ғашига тегади. Сўзлашаётганда секин ва босиқлик билан гапиринг. Нигоҳингиз суҳбатдошингизнинг тугмачаси ёки бошқа нарсасига эмас, балки унинг нигоҳига қадалган бўлиши лозим. Бошқаларни қўл билан кўрсатиш ярамайди. Суҳбат чоғида қўллар суҳбатдошнинг елкасида бўлиши шарт эмас. Стол атрофидаги суҳбат диққат–эътиборни жалб қилиши, айниқса, ҳурмат юзасидан ўнг томондаги аёлга қаратилган бўлиши керак. Умумий суҳбатга бир чеккада ўтирган узоқдаги одам билан сўзлашиб, шовқин қилиш орқали ҳалақит берманг. Шошиб турган киши билан суҳбат олиб боришга ҳаракат қилманг. Агар эркак аёл билан кетаётган бўлса, уни фақат зарурат юзасидан тўхтаб гаплашиш мумкин. Сўзларига қараб танишларингизга баҳо берманг, унинг амали сўзларидан яхшироқ бўлиши мумкин.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling