Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet61/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Суҳбат. Суҳбат олиб бориш маҳоратини эгаллаш учун қадимги нотиқлар каби зарур бўлган билимларни эгаллаш лозим. Аммо бу дўстона учрашувларни нотиқлик санъати бўйича мусобақага айлантириш дегани эмас. Ҳар кимга ҳам ақлли гапларни осонлик билан етказиш қобилияти берилмайди. Суҳбатлашиш санъатида сергапликка йўл қўймай машқ қилиш лозим, одамга мослашиш керак ва узоқ тажрибага эга бўлгандан сўнггина ўз истиқболини кўриш мумкин. Авваламбор биз ўз «мен»лашимиздан қочишимиз лозим, ўзгаларнинг қизиқишига эътибор бермоқ – бу ҳар бир суҳбатнинг асосий афзаллигидир. Жамоага ёқиш учун суҳбатдошингизга яқин бўлган ва уни кўпроқ қизиқтирадиган суҳбат мавзуларини танлашингиз лозим. Жамиятнинг баъзи аъзоларига доимо ҳамма нарсадан нолийверадиган ва айб қидираверадиган одамлар киради. Аммо мулоқот қилиш меъёри ва тажрибасига эга ҳақиқий одобли инсон ҳамиша ўз талабалари даражасида камтарин, мулоҳазаларида эса нотакаббур ва бағрикенг бўлади. Агар жамоат сизга нотаниш бўлса, суҳбатда мавжуд одамлар борасида гаплашмаганингиз маъқул, аввал уларнинг ўзаро муносабатларини кузатиб, шу асосда бирон бир нарса дейишингиз мумкин.
Сўз бу ўзингизга қарши қуролга айланувчи кучдир. Яқинингизни айблашдан олдин, ўйлаб кўринг, ҳасадгўй бўлманг. Кўролмаслик ҳиссини очиқчасига кўрсатманг, бундан сизга бўлган муносабат ижобий ўзгариш касб этмайди. Атрофдагилар учун нотаниш бўлган тилда бирон–бир одам билан суҳбатлашиш маданиятсизликдир. Суҳбатдаги ҳар бир сўз суҳбатдош учун аниқ ва тушунарли бўлмоғи лозим. Агар сизнинг нутқингизни тинглаётган одам бирон–бир сўзни қайтариш учун гапингизни бўлса, тез орада суҳбатдош сизга бўлган қизиқишини йўқотади. Бунда нутқ ўта баланд оҳангда бўлмаслиги лозим, акс ҳолда, ўзингизни ноқулай аҳволга солиб қўясиз. Сизнинг суҳбатингизга учинчи суҳбатдош қўшилса–ю, мавзу эса ўта нозик хусусият касб этса, сиз илтифотли ва ҳушмуомалали бўлинг. Жамоатда турли нарсалар ҳақида гап кетади, саволлар чуқурлашиб кетмайди, бирон–бир нарса ҳар тарафлама кўриб чиқилмайди, балки қисқача мулоҳаза юритилади, аммо юзаки эмас. Ҳеч қачон бошқалар билан гаплашиш истаги борлигини ёки суҳбат сизга зерикарли эканлигини кўрсатманг, суҳбат чоғида атрофга аланглаб, қўлга тушган бирон нарсани ўйнаб ёки соатга қарайвериш мумкин эмас. Суҳбат чоғида ўзини кўкларга кўтариб, ўз фаолияти, изланишлари, мулки, ўз танишлари доираси ёки кимнидир исмини рўкач қилиш билан мақтаниш яхши эмас – булар суҳбатдош ақлининг қанчалик тор эканлигидан гувоҳлик беради. Мунозара қилинаётган муаммолар доираси кенг бўлиши мумкин, бироқ нима бўлганда ҳам ўзингизни ишончли ҳис қиладиган, ўзингизга мос бўлган мавзуларда суҳбат олиб боришингиз мақсадга мувофиқдир. Суҳбатдошни соғлиқдан нолиш, об–ҳаво ҳақидаги сўзлар билан чарчатманг. Суҳбат ҳақиқатан ҳам, қизиқарлироқ бўлиши учун барча қобилиятингиз ва ҳазилкашлигингизни ишга солинг.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling