Коллеж директори: ____________ Ғ. Шомирзаев (имзо/муҳр)
Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи директори
Ғ. Шомирзаев томонидан
Самарқанд шаҳар(туман) ______________ МФЙ раиси _________________________га
ЭЪТИРОЗНОМА
Ҳурматли _________________________________ !
Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи маъмурияти Сизга шуни маълум қиладики, Сиз раислик қилаётган ___________________________ МФЙ,_________________кўчаси____уйда яшовчи фуқаро__________________________нинг фарзанди _________________________ 20___ йил ___ ___________________________даги _____ сонли буйруқ асосида Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи ________________ бўлимининг _____ гуруҳига ўқишга қабул қилинган.
Бироқ, __________________________________ 20____йил ____________дан номаълум сабабларга кўра ______________________________ равишда дарс машғулотларида иштирок этмаётганлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида МФЙларининг тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиши, турли сабабларга кўра хорижга чиқиб кетган, мунтазам дарсларга сабабсиз қатнашмайдиган, таълимнинг кейинги босқичида фарзандини ўқишига тўсқинлик қилаётган ота-оналар билан ишлаш чораларини кўриши, ота-оналарга нисбатан жамоатчилик таъсирини ошириш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган, бефарқ ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал этишда ВЕК ҳамда ИИБлари билан ҳамкорлик қилиши белгиланган.
Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган масалалар юзасидан фуқаро ________________________________ билан профилактик ишлар олиб боришингиз ҳамда суҳбат давомида фуқаро ____________________________________га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19-бандига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг академик қарздорликка (ўзлаштирмасликка) эга бўлган ёки ўқув режаси талабларини бажармаган (ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётидан ўтмаган, курс ишини топширмаган, 3 ва ундан ортиқ фан бўйича «қониқарсиз» якуний йиллик баҳо олган) ўқувчилари Педагогик кенгашнинг қарори бўйича ўқув йили тамом бўлгач бир йил такроран ўқиш учун курсда қолдирилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |