Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқАРМАСИ самарқанд шахар макатабгача таълим бўлими тасарруфидаги 19-мактабгача таълим ташкилоти


Download 1.03 Mb.
bet1/3
Sana21.08.2020
Hajmi1.03 Mb.
#127180
  1   2   3
Bog'liq
19 мтм



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ

САМАРҚАНД ШАХАР МАКАТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ТАСАРРУФИДАГИ 19-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ

ТАЙЁРЛОВ ГУРУХ ТАРБИЯЧИСИ

РЎЗИЕВА МУНИРА

ТАСВИРИЙ САНЪАТ МАШҒУЛОТИ

Ҳаво шарлари” мавзусидаги мужассам

аппликация ва расм машғулоти
Машғулотнинг мақсади: 5-6 та шакли бир хил , ранглари турли хил ҳаво шарларни ёпиштириш ва уларнинг расмини солишга нисбатан қизиқиш уйғотиш. Тайёр шаклларни бир- биридан бир хил масофада жойлаштира билиш, қоғознинг бутун сатхи бўйича жойлаштира билиш ва уларни рангли қилиб бажаришларига эътибор бериш. Шакл ва рангни идрок эта олишга ўргатиш.

Машғулотга тайёргарлик.” Ҳаво шарлари билан ҳаракатли, “Ҳаво шарлари” мавзусида таълимий ўйинни ўйнаш. Ҳаво шарлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш учун тажриба ўтказиш. (тиниқ, рангли, юпқа, енгил пуфлаш жараёнида шакл ва ҳажми ўзгаришини айтиш. Тарбиячи “Ҳаво шарлари” тўғрисида шеър ўқиб бериши мумкин.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ҳар бир болага 5-7 тадан тайёр шарча шакллари- ҳажм жиҳатидан бир хил, турли рангли (кўк, қизил, оқ, сариқ, ҳаво ранг ) қоғоздан айлана ва оваллар, елим, елимлаш учун мўйқалам, салфеткалар, фон учун ҳаво ранг қоғоз. Тарбиячилар учун: турли рангдаги ҳаво шарлари, 2-3 хил “Ҳаво шарлари” мавзусидаги жамоавий ишлар намунаси, ҳаво ранг қоғоз.Турли рангдаги ҳаво шарларининг тайёр силуэтларидан намуналар, шунингдек елим, елим учун мўйқалам, салфетка.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар, кўргазмалар: “Ўйинчоқлар” мавзусидаги расмлар тўплами.

Машғулотнинг бориши:Тарбиячи ранг-баранг шарлар тўпламини кўрсатади. Шар тўғрисида шеър ўқиб бериши мумкин.

Ҳаво шарлари

Бунча сиз енгилсиз

Учиб- учиб сиз

қаёқларга кетасиз.

Тарбиячи ҳаво шарларини қўйиб юборади ва шеър сўзларини айтади.“Уча беринг, уча беринг”, сўнгра болаларга аппликация вариантларини кўрсатади ва болаларга ўзларининг чиройли шарларини худди шундай қилиб ясашларини илтимос қилади. Болаларнинг диққатини намуналарга қаратади.

* Боғламда шарлар бир- бирларига жипс қилиб боғланган.

* Эркин ҳаракат қилаётганида шарлар бир-бирларидан бир мунча масофада туради.



Машғулотдан сўнг “Ҳаво шарлар” кўргазмасини ташкил этиш “Ҳаво шарлари” аппликация машғулоти . Тарбиячи томонидан тайёрланган шарларни ёпиштириш, ипларини қалам билан чизиш.

Ҳар хил рангли шарлар” расм машғулоти


Машғулотнинг мақсади: Гуаш бўёғи билан ҳаво шарларининг расмини солишга ўргатиш. Овал шаклидаги нарсаларнинг расмларини чизиш малакасини эгаллашга ёрдам бериш. Контурли расмларни чизиш-чизиқларни айлана шаклида бирлаштириш ва расмни йўналиши бўйича бўяш. Тасвирни қалам билан чизишда давом эттира билиш малакасини эгаллаш.(шарчаларни иплар билан безаш) Кўз билан чамалашни тараққий эттириш.


Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling