Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқАРМАСИ самарқанд шахар макатабгача таълим бўлими тасарруфидаги 19-мактабгача таълим ташкилоти
Download 1.03 Mb.
|
19 мтм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улот учун керак б ў ладиган жи ҳ озлар
Машғулотга тайёргарлик: Ҳаво шарлари билан ҳаракатли ўйинлар ўйнаш. “Ҳаво шарлари” мавзусидаги таълимий ўйин (шакл ва ранг ҳиссини тараққий эттириш)ўйнаш. Аппликация машғулотида ишланган ишланмани кўрсатиш.
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:Болалар учун: турли рангдаги- 20x30см ҳажмдаги қоғозлар: шаклни текшириш учун картон оваллар, гуаш бўёқлари, мўйқалам, сув, мўйқаламни артиш учун матоли салфетка. Тарбиячилар учун:“Ҳаво шарлари” мавзусидаги жамоавий ишлар намуналари, мўйқалам, сув, салфетка,картон овал,турли рангдаги ҳаво шарлари. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ўйинчоқлар расмларининг намуналари Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга ҳар хил рангдаги шарларни кўрсатади ва шар тўғрисида шеър ўқиб беради. Турли рангли ҳаво шар Жуда сен енгилсан Сени зўрға пуфлашса Сен эса учиб кетибсан. Шарча осмон узра учиб Ҳамма ерда бўлибди У ерда кўллар ҳам бор У ерда бор катта шаҳар Чарчаб қўлга қўнибди Бир оз дамин олиб Учиб кетибди яна Унда акс этар яна Узоқ мамлакат расми. Тарбиячи болаларга 2-3 вариантдан иборат битта, иккита, учта шарлардан иборат ҳаво шарларини кўрсатади. Битта шарни олиб кўрсатиб уни қўли билан айлантириб чиқади.. Болаларга ҳам қўлларига мўйқаламни олиб худди шундай шарчани расмини солиб беришни таклиф қилади, сўнгра картон овалларни олиб қоғознинг устига қўйиб кўришни ва мўйқалам билан айлантириб чиқишни илтимос қилади.Тарбиячи овал шаклидаги картон қоғозни бошқа оқ қоғозга қўйиб овал шаклини тасвирлайди. Уни айланма ҳаракат қилиб бўяй бошлайди. қандай расм солиш кераклигини эслатиб боради: “ қарангларчи, бу ерда шарча катталашиб кетган ва менинг мўйқаламим унинг расмини чизаяпти, ингичка ипни қалам билан солиш мумкин.Мақсадни тушунтиради. “Ҳозир биз чиройли шарчанинг расмини соламиз.Ҳудди осмонда шарлар учиб юргандек ҳаво ранг қоғозга унинг расмини соламиз” Машғулотдан сўнг болалар расмининг кўргазмасини ташкил этиш мумкин. А) Овал шаклини расмини солиш. Б) Шарчани бўяш; В) Ипни солиш. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling