Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича


Download 0.5 Mb.
bet2/4
Sana25.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1230195
1   2   3   4
Bog'liq
MEMORANDUM (1) (2)

1.Меморандум мақсадлари
Ушбу Меморандумнинг мақсади 2022-йил 7-февралдаги “Бир маҳаллага бир зиёли маънавий ҳомий” тамойили асосида, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни яратиш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий таррақиёт истқболларини маҳалла фуқаролари ва ёшлари ўртасида тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан 2022−2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланишда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти маҳалла раисларига ўқув курсида амалий машғулотлар ўтказиш.


2. Меморандум соҳаси
(мақсадга қараб ёзилади)
2.1. Олий таълим муассасасининг вазифалари:
2.1.1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курсида курс модуллари бўйича институтнинг кафедра филиали ташкил этиш;
2.1.2. Маҳалла раисларининг илмий, ҳуқуқий, маънавий, сиёсий, маърифий, психологик салоҳиятини ривожлантириш ва улар учун шарт-шароитлар яратишга методик ёрдам кўрсатиш;
2.1.3. Маҳалла раисларининг ижтимоий, гуманитар билимларни чуқур ўрганиши, ҳуқуқий, маънавий, психологик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш;
2.1.4. Маҳалла раисларини Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмуни, унинг устувор йўналишлари ва мақсадлари билан таништириш;

      1. Маҳалла раисларида аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлашга оид кўникмаларини шакллантириш;

      2. Маҳалланинг «фаол» моделини жорий этиш бўйича билимларни юксалтириш;

      3. Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантиришда маҳалла раисларининг билимларини амалиётга жорий қилишга кўмаклашиш;

      4. “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойилини рўёбга чиқаришда маҳалла раисларининг ҳуқуқий билим, савия, онг ва салоҳиятини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш.


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling