Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда суд қарорига асосан муаммоли банк кредитларини ундириш чоралари кўрилаяптими?
Сектор раҳбарининг сектор штаби аъзоси – Мажбурий ижро бюроси масъул ходимидан сўров механизми
Маҳаллаларда ижтимоий дафтарлар, яъни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” таҳлил қилиниб, жамғармадан белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилаяптими?
Маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган фуқароларга субсидия асосида берилган асбоб ва ускуналар, иссиқхоналар, чорва моллари, паррандалар, уруғ ва дарахт кўчатларидан ҳақиқатдан ҳам фойдаланиб, даромад олаётганлиги бўйича тизимли мониторинг мавжудми? Ҳар бир маҳалладан танлов асосида фуқаролар билан мулоқот қилиб, ҳаққонийлигини ўрганиш.
Маҳаллаларда ижтимоий соҳа объектлари етарли маблағлар билан молиялаштирилмоқдами? Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун белгиланган ишлар бажарилганлиги, кўмир захирасини шакллантирилганлиги жойида ўрганиб борилаяптими? Бу борада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар?
Сектор раҳбарининг сектор штаби аъзоси –
Иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходимидан сўров механизми
Маҳаллалар ҳудудида инвестиция лойиҳалари бўйиа амалга оширилаётган ишлар, молиялаштириш аҳволи ва муаммолари бўйича мониторинг ишларининг ҳолати?
Маҳаллаларда уй-жойга муҳтож бўлган оилалар рўйхати шакллантирилганми? Уларга белгиланган тартибда субсидия ажратиш бўйича қандай муаммолар мавжуд ва қайси идоралар томонидан тўсқинликлар кузатилаяпти?
Маҳаллаларда нафақа олувчилар (ёшга доир, 1, 2, 3-гуруҳлар бўйича ногиронлик, болалар нафақаси ва боқувчисини йўқотган оилалар) рўйхати шакллантирилганми?
Нафақа тўловлари ўз вақтида амалга оширилаяптими? Бу борада, қандай муаммолар мавжуд ва таклифлар? Танлов асосида жойида ўрганиш ишлари олиб борилдими?
Маҳаллаларда ҳақиқатдан ногирон бўлиб, аммо нафақа олиш мақсадида махсус комиссияга ҳужжат тақдим эта олмайдиган фуқаролар мавжудми, уларга бу борада қандай амалий ёрдам кўрсатилди?
Do'stlaringiz bilan baham: |