Ушбу тоифадаги фуқаролар билан боғланиб, таҳлил қилиш.
Маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар (болалар нафақаси, боқувчисини йўқотган, қарамоғида ногиронлиги бўлганлар)га белгиланган моддий ёрдамлар ажратилаяптими?
Маҳалла раислари томонидан ушбу фуқароларнинг оилаларига уларнинг мавжуд оилавий шароитдан келиб чиқиб, зарур амалий ёрдамлар кўрсатилаяптими? Муаммолар ва таклифлар?
Сектор раҳбарининг сектор штаби аъзоси –
Пенсия жамғармаси бўлими масъул ходимидан сўров механизми
Маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлари (болалар нафақаси, боқувчисини йўқотган, қарамоғида ногиронлиги бўлган фуқаролар) ва уларга кўрсатилган моддий ёрдамлар бўйича мониторинги мавжудми?
Маҳаллалар ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг муаммолари жойига бориб, ўрганилдими? Айниқса, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг ҳолати, кўмир заҳирасининг мавжудлиги, муассасаларнинг ҳудудлари ободонлаштирилганлиги?
Маҳаллалардаги мактаб ўқувчилари орасида ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаб, улар ҳисобга олинганми ҳамда ушбу йўналишда манзилли иш ташкил қилинганми?
Олий таълимга кириш даражаси паст бўлган умумтаълим мактабларида дарсдан сўнг қўшимча фан тўгараклари ташкил қилиниб, битирувчи ўқувчилар қамраб олинганлиги, шунингдек касб-ҳунар тўгараклари ташкил қилинганлиги, мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари компьютер хоналарида мавжуд компьютер техникасидан унумли фойдаланаётганлиги, кутубхонага қамраб олинганлиги, спорт зали ва спорт майдонида спорт билан фаол шуғулланаётганликлари ҳолати ўрганилдими? Мавжуд муаммолар ва таклифлар?
Маҳаллаларда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бинолари ва жиҳозлари билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими эксплуатация хизмати ходимларига аниқ масалалар қўйилганми? Уларнинг ижроси ҳолати?
Маҳаллаларда 3-7 ёшли болалар рўйхати шакллантирилганми, улар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинганми? Қамров даражаси паст бўлган маҳаллаларда оилавий, давлат хусусий шерикчилик ва нодавлат янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш бўйича тадбиркорлар ва фуқаролар билан тарғибот ишлари ўтказилдими? Бу борадаги муаммолар ва аниқ таклифлар?
Do'stlaringiz bilan baham: |