Samarqand – 2021 10– лаборатория иши


Download 0.52 Mb.
bet1/2
Sana28.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1236601
  1   2
Bog'liq
10-lab e va s


MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALI
"KOMPYUTER INJINIRING" FAKULTETI

ELEKTRONIKA VA SXEMALAR II” FANIDAN



LABORATORIYA ISHI
Bajardi: Qodirov Abdujabbor
Qabul qildi: Primova G
SAMARQAND – 2021
10– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ИМС тайёрлаш технологияси ва классификацияси билан танишиш.
Ишнинг мақсади: Берилган принципиал схемадан ИМС структураси, топология ва технологиясини ишлаб чиқиш
Қисқача маълумот: Интеграл микросхема (ИМС) ўта ихчам, ўта пишиқ, кичик таннархга эга бўлган ва кам қувват истеъмол қиладиган радиоелемент ясаш йўлидаги уринишлар маҳсулидир.
ИМС элементи деб, конструкцияси бўйича кристалл ёки асосдан ажралмайдиган, электрорадио элементлари (ЭРЭ) функциясини бажарувчи ИМСнинг қисмига айтилади.
ИМС компоненти деб, дискрет элемент функциясини бажарувчи, лекин монтаждан аввал мустақил маҳсулот бўлган ИМСнинг бўлагига айтилади.
Замонавий микросхемалар технологик тайёрлаш жараёнига ва бажариш функцияларига қараб икки турга бўлинади: яримўтказгичли (монолит) ва қатламли микросхемаларга.
Яримўтказгичли интеграл схема – бу компоненталари яримўтказгич пластинкасининг сирти қисмида тайёрланадиган яхлит микросхемадан иборат.

10.1-расм. ИМС топология қирқими ва яримўтказгичлар
кўринишидаги принципиал схемаси
Аксариат ҳолларда интеграл схема тайёрлашда кремний кристали ишлатилади.
Бу турдаги интеграл схема (ИС) актив (диодлар, транзисторлар) ва пассив (қаршиликлар, конденсаторлар, индуктив ғалтаклар) компоненталардан ташкил топган бўлади.
Қатламли ИС – компоненталари таглик сиртига ҳар хил қатламларни ўтқазиш орқали тайёрланадиган микросхема ҳисобланади.
Диэлектрик таглик сифатида алюминий оксиди, шиша ва керамикалар қўлланилади.
Қатламли ИС асосан пассив элементлар - қаршиликлар, конденсаторлар ва индуктив ғалтакларни ташкил қилади.
Улардан асосан RC-фильтрлар тузилади.
Булардан ташқари яна дурагай ИС мавжуд бўлиб, бу микросхема ҳам диэлектрик асосидаги пассив элементлар ва дискрет актив элементларнинг боғланишидан ташкил топади.
Одатда дискрет актив элементлар ИСларда актив элементлар деб юритилади.
Бу элементлар асосан ихчамлаштирилган қобиқсиз диод ва транзисторлардан ташкил топган бўлади.
Аралаш ИС – бу микросхеманинг актив элементлари яримўтказгич материали асосида тайёрланиб, яримўтказгичли ИСга ўхшаш бўлади, пассив элементлари эса қатламли микросхемалар каби (қаршилик, конденсатор, индуктив ғалтак) тайёрланган бўлади.
Улар умумий тагликка изоляцияланган ҳолда жойлаштирилади.
Ҳозирги пайтда яримўтказгич ИМС ларнинг икки тури мавжуд: биқутбий ИС ва металл-оксид-яримўтказгич (МДЯ) интеграл схемалар.
ИМСларнинг бир-биридан фарқи, асосан, актив элементларнинг ишлаши ва ИСларнинг тайёрлаш технологиясига боғлиқдир.
Икки қутбли ИС асосини n-p-n ёки n-p-n турдаги икки қутбли транзисторлар, МДЯ-турдаги ИСлар асосини майдоний транзисторлар ташкил этади.
Интеграл схемани тайёрлаш жараёнларини асосан транзисторларни тайёрлаш технологияси ташкил қилади, қолган барча элементлар ҳам қўшимча технологик жараёнсиз, транзисторни тайёрлаш орқали ясалади.

10.2-расм. Интеграл транзисторлар

10.3-расм. Типик биқутбий интеграл транзистор геометрияси (а) ва кўндаланг кесими (б). 1-эмиттер; 2-база; 3-коллектор; 4-қатлам.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling