с) ходимларнинг тажриба ва малакаларини оширишга йўналтирилган
маблағлар.
д) ижтимоий соҳаларга сарфланган маблағлар.
6. Капитал қўйилмалар ишларни бажариш усулига кўра қандай
турларга бўлинади?
а) оддий ва мураккаб усулда қилинадиган капитал
харажатлар
б) пудрат ва хўжалик усулида қилинадиган капитал харажатлар
с) қурилиш-монтаж,
асбоб-ускуналар, инвентар харажатлар, бошқа
капитал
харажатлар
д) ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш обйкктларини қуришга
мўлжалланган харажатлар
7. Корхоналардаги самарали иш ниманинг муҳим шартидир?
а) иқтисодиѐтнинг барқарорлашуви
б) бозорнинг тўйиниши
в) миллат фаровонлиги ва давлатнинг гуллаб яшнаши
г) иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришларнинг
амалга оширилиши
д) ҳамма жавоб тўғри
7.2. мавзу. Корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги
кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари
Назарияда ва амалиѐтда корхоналар фаолияти самарадорлиги
иқтисодий ва социал кўринишларга бўлинади.
Бизнинг фикримизча,
самарадорликни иқтисодий ва социал кўринишларга бўлиш рамзийдир.
Чунки, корхоналар фаолияти натижасида эришиладиган самарани иқтисодий
ва (маълум маънода) социал самара, дейилса мантиқга тўғри келади.
Маълумки, иқтисодиѐт социал ҳаѐтдан ташқарида бўлмагани каби,
социал
ҳаѐт ҳам иқтисодиѐтсиз бўлмайди. Шу сабабдан уларни бир-биридан ажратиб
бўлмайди. Амалга оширилган ҳар бир иш айни вақтда ҳам иқтисодий, ҳам
социал самара келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: