7.Асосий воситалар актив сифатида тан олинганда қандай қиймат
бўйича баҳоланади?
а) ўртача қиймат;
б) бошланғич қиймат;
в) қолдиқ қиймат;
г) тиклаш қиймат.
8.Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда
қандай қиймат бўйича акс эттирилади?
а) ўртача қиймат;
б) тиклаш қиймат.
в) жорий қиймат;
г) қолдиқ қиймат;
9.Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати?
а) жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг
бошланғич қиймати;
б) жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг
ўртача қиймати;
в) жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг
бошланғич қиймати, жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий
воситаларнинг ўртача қиймати;
г) жамланган амортизация суммасини чегирмаган ҳолда асосий
воситаларнинг қодиқ қиймати.
10.Асосий воситалар қиймати қандай йўл билан сўндирилади?
а) амортизацияни ҳисоблаш йўли билан;
б) инвентаризация йўли билан;
в) балансдан балансга ўтказиш йўли билан;
г) сотиш йўли билан.
8.2. мавзу.
Корхонанинг асосий фондлар-дан фойдаланишни
яхшилаш йўллари
Назарияда ва амалиѐтда ―фонд‖ сўзи турли маъноларда ишлатилади. У
лотин тилидан олинган бўлиб, биринчидан, давлатнинг, корхоналарнинг ва
шу кабиларнинг бирор мақсад учун ажратган пул маблағини, иккинчидан,
айрим субъектлар тасарруфидаги моддий нарса (масалан, уруғлик фонди,
музей фонди, китоб фонди)ни, учинчидан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда
фаолият юритаѐтган субъектлар (Халқаро Валюта Фонди, Жамоат Фонди,
Ўзбекистон Тикланиш ва Тараққиѐт Фонди кабилар)нинг юридик мақомини
ифодалайди. Иқтисодий адабиѐтларда узоқ муддатли активлар таркибидаги
асосий воситаларга нисбатан (моддий нарса, моддий мулк нуқтаи назаридан)
синоним сифатида ―асосий фондлар‖ тушунчаси ишлатилади. Маълумки,
восита ─ бу иш, ҳаракат қуроли.
Do'stlaringiz bilan baham: |