Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Қ. Ж. Мирзаев Баѐннома №2019 йил ― ‖


Ишлаб чиқариш омилларининг нархи ─ бу


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/72
Sana17.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1524195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
korxona iqtisodiyoti fanidan amalij darslarni otish uchun oquv uslubij mazhmua

9. Ишлаб чиқариш омилларининг нархи ─ бу: 
а) давлат томонидан тартибланади
б) мулк эгалари томонидан белгиланади; 
в) омиллар учун тўлов; 
г) харидор аниқлайди. 
10. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиѐтининг таназзули: 
а) давлатнинг пул-кредит сиѐсати; 
б) бозор муносабатларнинг шаклланши; 
в) малакалар ва таълим даражалари ўртасидаги фарклар. 
г) таълим даражалари ўртасидаги фарклар 
 
 
 
 


2-мавзу: Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъекти 
 
Ўзбекистонда кўплаб кичик ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият 
кўрсатаѐтган бўлиб, улар иқтисодиѐтнинг деярли барча тармоқларини – оғир 
саноатдан енгил саноатгача, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашдан 
илмий ишлаб чиқаришгача қамраб олган. Улар ўз фаолиятида ишлаб чиқаришнинг 
барча омилларидан - ер, табиий ва меҳнат ресурслари, техника ва технологиялар, 
инвестициялар, ҳозирги замон фани томонидан ишлаб чиқаришнинг асоси ѐки 
мамлакатнинг миллий бойлиги деб аталувчи замонавий ахборот тизимидан 
фойдаланади.
Маълумки, бойлик ѐки салоҳият бир нечта авлод ва бутун жамиятнинг 
хатти-ҳаракатлари эвазига яратилади. Корхоналарнинг вазифаси ушбу бойликни 
асраб-авайлаш ва ундан самарали фойдаланишда ифодаланади. Хўжалик 
юритишнинг мазкур тамойилларидан бир оз бўлсада четга чиқиш жамоатчилик 
ишлаб чиқариши самардорлигининг пасайишига, хўжасизлик ва исрофгарчиликка
олиб келади. Корхоналар ҳам бундан мустасно эмас.
2.1.-мавзу. Корхонанинг миллий иқисодиѐтдаги роли ва ривожланиши 
Замонавий корхона - мустақил хўжалик юритувчи субъект бўлиб, уларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
воситалари 
ва 
бошқа 
мулклари 
режали 
иқтисодиѐт 
шароитларидагидек давлатнинг ўзигагина тегишли бўлмайди. Шу сабабли 
корхоналар мулкчилик шаклига кўра, давлат ва нодавлат, тармоқ белгиларига кўра, 
машинасозлик, энергетика, металлургия, нефть ва газ саноати, қурилиш комплекси, 
озиқ-овқат, енгил саноат, савдо ва ҳоказолар, ишлаб чиқариш миқѐси ва ходимлар 
сонига кўра, йирик, микрофирма ва кичик, фаолият юритиш муддатига кўра, 
узлуксиз, мавсумий ва узлукли корхоналарга бўлинади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling