Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»
Download 1.71 Mb.
|
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Z қqт : qiат : Кqiат
Ушбу кўрсаткични бир маротаба юк ташиш учун кетган транспорт ҳаражатлари суммасига кўпайтириш орқали четдан жалб қилинган автотранспорт учун тўлов ҳаражатларини ҳисоблаб олиш кўп қийинчилик туғдирмоқда. Бу ҳаражатлар суммаси (Ихат) қуйидагича аниқланади. Ихат қ Z ∙ Р Ушбу суммага юклаш ва тушуриш ҳаражатларини (агар бу ишни ёлланма ишчилар бажарса) қўшиш керак бўлади. «Ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар ва хизматлар» моддасида бошқа ташкилот хизмати учун тўловлар ҳам кўрсатилади. Уларга алоқа, ахборот-ҳисоблаш хизмати, ташқи идора қуриқлаш хизмати, аудитор ташкилотлар, реклама агентликлари, натурал ва юридик муассасалар ва бошқа хизматлар ҳам киради. Ушбу ҳаражатлар суммаси ўтган йиллар маълумотларини таҳлили натижасидан келиб чиққан ҳолда аниқланган уларни ҳажмини режалаштирилган йилга белгиланган тариф тўловлари миқдорига (ёки тарифларни ўзгариш индексларидан фойдаланган ҳолда) кўпайтириш йўли билан аниқланади. Муомала ҳаражатларида энг катта ҳиссага эга бўлган модда – бу «Иш ҳақи ҳаражатлари»дир. Ушбу моддани режалаштириш масаласи 6.5 параграфда батафсил ёритилган. «Ижтимоий суғўрта ҳаражатлари» белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. «Умумий овқатланиш эҳтиёжида фойдаланиш учун, ижара ҳаражатлари ва бинолар, иншоатларни таъмирлаш, хоналар ва жиҳозларни сақлаш» ҳаражатлари ижарага олинган бинолар ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини сони, тури ва бошқа жиҳатларидан келиб чиққан ижара ҳақи миқдоридан (шартномалар асосида) келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Қолган ҳаражатлар иншоатларни таъмирлаш ишлар сметасидан, хоналар ва жиҳозларни сақлаш нормаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. «Асосий воситалар амортизацияси». Ушбу ҳаражатлар хусусий асосий фондларнинг бошланғич қиймати (баланс қиймати) ва уларнинг турлари бўйича белгиланган амортизация нормалари асосида ҳисоб-китоб қилинади. «Ёқилғи, газ ва электроэнергия ҳаражатлари» ушбу ҳаражатларни суммаси ёқилғи, газ ва электроэнергия истеъмол қиладиган асосий воситаларни тегишли ўлчов бирликлари (Масалан, бинони кубатураси, транспорт воситаларини ҳар 100 км ёқилғи ишлатиш нормаси ва бошқалар) бўйича сони, ҳажми, улар учун белгиланган ҳаражатлар нормаларидан ва тарифлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. «Товарларни сақлаш, ишлов бериш, саралаш ва жойлаш (ўраш) ҳаражатлари» ўтган йиллар таҳлили натижалари, режалаштирилган йилга ушбу ҳаражатларни талаб қиладиган товар гуруҳлари бўйича товар айланмаси ҳажми ва тегишли норма ва нормотивлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. «Умумий овқатланиш рекламаси ҳаражатлари» маркетинг бўлимини иш режаларидан ва реклама учун ҳаражатлар сметасидан келиб чиққан ҳолда ва ўтган йиллардаги ушбу ҳаражатларни ўзгариш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. «Ташиш, сақлаш ва сотиш даврида товарлар ва маҳсулотларнинг йўқотилиши» бўйича ҳаражатлар тегишли товар гуруҳлари бўйича товар айланмаси режаси (сотиб олиш баҳоларида) ва белигалнган нормалар асосида ҳисобланади. Муомала ҳаражатларини қолагн моддалари ҳам тегишлича норма ва нормотивларни қўллаган ҳолда техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида аниқланади. Таянч иборалар: товар айланмаси, ҳаражатлар, муомала ҳаражатлари, давр ҳаражатлари, муомала ҳаражатлари даражаси, муомала ҳаражатлари таркиби, иш ҳақи, амортизация, ижтимоий суғўрта, «шартли-ўзгарувчан», «шартли-ўзгармас», норма, нормотив, омиллар. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling