Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet24/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

5.3. Фойда ва рентабелликнинг таҳлили
Фойда ва рентабелликни таҳлил қилишда унинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб олиш зарур. Ушбу мақсад ва вазифаларга эришиш учун таҳлил жараёнида қандай кўрсаткичлардан фойдаланиш ва уларни ўрганиш кераклигини аниқлаб олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга (9.2-параграфга қаралсин).
Фойда ва рентабеллик ҳар қандай хўжалик субъектининг, жумладан умумий овқатланиш фаолиятининг молиявий натижаси эканлигидан келиб чиқсак, уларни таҳлилини асосий мақсади умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)ларининг ҳисобот йилидаги хўжалик фаолиятининг молиявий натижасини баҳолашдан иборатдир.
²ар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик субъектлари фойдани максималлаштиришга интилади. Чунки фойда орқали фаолиятни инвестициялаштириш, ўз-ўзини молиялаштириш, мулкдорларни мулкини оширилиши, корхонани тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар ҳал қилинади.
Таҳлил жараёнида ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш зарур бўлади:

  • ҳисобот йилида режага нисбатан фойда ва рентабеллик кўрсаткичларида қандай ўзгаришлар рўй берганлигини аниқлаш;

  • ҳисобот йили кўрсаткичларини ўтган йиллар, бошқа рақобатдош корхоналар, худуд, республиканинг кўрсаткичлари билан солиштирган ҳолда уларни ўзгариш тенденцияларини баҳолаш;

  • фойда ва рентабелликка таъсир қилган омилларни ўрганиш ва баҳолаш;

  • фойдани таркибини ўзгаришига баҳо бериш, уни турлари бўйича ўзгариш тенденцияларини баҳолаш;

  • фойда ва рентабелликни ошириш йўлларини аниқлаш, чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • фойдани тақсимланишини ўрганиш, шу билан бир қаторда жамланган фойдани ўзгариш тенденцияларини баҳолаш, резерв капитални ҳолатини баҳолаш, акциядорларни двидендлари қандай ҳолатда ўзгариши каби жараёнларни баҳолаш. Чунки бу жараёнлар корхонанинг келажак фаолияти самарасига сезиларли даражада билвосита таъсир қилади.

Фойда ва рентабелликни таҳлил қилиш жараёнида юқоридагилардан ташқари даромадлар ва ҳаражатларни ўзгариш тенденциялари комплекс ўрганилиб, уларга ҳам баҳо берилади.
Бундай таҳлилда корхона ресурсларини ишлатилиши самарадорлигига ҳам баҳо бериш зарур бўлади.
Фойда ва рентабелликни таҳлили биз 9.2-параграфда келтирган кўрсаткичларни аниқлаш, фойда ва рентабелликка таъсир қилувчи омиллар, шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ҳамда уларга ишлов беришдан бошланади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сонли шакл)да келтирилган кўрсаткичлар бўйича режанинг бажарилишини аниқлаш ва ўтган йилларга (камида уч йил) нисбатан ўзгариш суръатларини таҳлил қилиш учун қуйидаги 9.3.1 жадвални тавсия қиламиз.
Ушбу жадвал маълумотларини ҳисоб-китоб қилгандан кейин биз юқорида келтирган рентабеллик кўрсаткичларини алоҳида жадвалда ҳисоблаш, кўрсаткичларга баҳо бериш, уларга таъсир қилган омиллар таъсир миқдорини ҳисоб-китоб қилиш, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш лозим.
Фойдани таҳлил қилишда уни тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш, уни кўрсаткичларини жадвалга солиб, режага нисбатан, ўтган йилларга нисбатан ўзгариш миқдорини, суръатларини ҳисоблаш, баҳолаш зарур бўлади.
Ҳисобот йилидаги соф фойда тақсимланиши ёки тақсимланмай қолиши мумкин. Бундай тақсимотни амалга ошириш корхонанинг мулкий ва ташкилий шаклига бевосита боғлиқ бўлади.
Масалан, акциядор жамиятларда, хусусий корхоналарда, қўшма корхоналарда фойдани тақсимланиши уларни устав ва таъсис шартномалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, таъсисчилар йиғилишининг қарорига асосан амалга оширилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling