Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 383.36 Kb.
bet49/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Жисмоний эскириш – меҳнат воситаларининг фойдаланиш ва табиат кучлари таъсири остида моддий жиҳатдан емирилиши. Меҳнат воситаларининг маънавий эскириши уларнинг тўлиқ жисмоний эскиришдан олдинданроқ, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари юқорироқ ва тежамкор бўлган машина ва қурилмалар пайдо бўлиши туфайли юз бериши мумкин.

Ижара - мулкни маълум бир ҳақ тўлаш эвазига, вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномага асосланган ҳолда ёллаш.

Илмий-техник салоҳиятмамлакатдаги фан, техника ва муҳандислик ишларининг ривожланиш даражаси, жамиятнинг фан-техника муаммоларини ҳал қилиш учун мавжуд ресурс ва имкониятларининг умумий тавсифномаси.

Инвестицион сиёсат – капитал қўйилмаларнинг энг устивор йўналишларини танлаш, иқтисодиёт самарадорлигини ошириш, сарфланган ҳар бир сўмга маҳсулот ўсиши ва миллий даромаднинг энг юқори кўрсаткичларига эришиш.

Инвестициялар - мамлакат ичкариси ва ташқарисида янги корхона яратиш ва мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, энг янги техника ва технологияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш даражасини ошириш ва фойда олиш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилиши.

Инвестор - бирон-бир фаолиятга, корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалага оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат.

Инжиниринг - тижорат асосида (шартнома шаклида) турли хил муҳандислик-маслаҳат хизматлари кўрсатилиши.

Инновация ­- жамият ривожланиши билан ўзгариб борувчи инсон эҳтиёжларини қондиришга оид янгиликлар, уларни яратиш, тарқатиш ва фойдаланиш жараёнини мажмуаси.

Инфратузилма - саноат (ёки бирон-бир бошқа) ишлаб чиқариши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи хўжалик тармоқлари мажмуаси. Транспорт, алоқа, савдо, моддий-техник таъминот, фан, таълим, соғлиқни сақлашни ўз ичига олади.


Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling