Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Конверсия - корхонанинг умуман бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши. Концерн


Download 383.36 Kb.
bet51/56
Sana25.02.2023
Hajmi383.36 Kb.
#1228421
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Biznes Rejalashtirish

Конверсия - корхонанинг умуман бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши.

Концерн - турли тармоқлардаги мустақил корхоналарнинг иштирок этиш тизими, қўшма тадқиқотлар, патент-лицензия келишувлари, молиялаштириш, ишлаб чиқариш ҳамкорлиги воситасида бирлашуви.

Кооперация қилиш - якуний маҳсулотни биргаликда тайёрлаш бўйича узоқ муддатли тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини ўрнатиш.

Корхонанинг оптимал ҳажми – маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) бўйича имзоланган шартнома ва мажбуриятларни ўз муддатида, энг кам харажатлар билан энг юқори самарадорликка эришган ҳолда бажариш имконини берувчи корхона ҳажми.

Корхонанинг тижорат сирлари– корхонанинг ишлаб чиқариш, технологиялар, бошқарув ва бошқа турдаги фаолияти билан боғлиқ, ошкор қилиниши корхона манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, давлат сирларига алоқаси бўлмаган маълумотлар.

Лизинг - мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчида сақланган ҳолда, мулкни узоқ муддатли ижарага беришга асосланган ҳолда инвестицияларни молиялаштириш шакли; машина, ускуна ва транспорт воситаларининг ўрта ва узоқ муддатли ижараси.

Лицензия - қонунда белгиланган муайян хўжалик операциялари, жумладан, ташқи савдо (экспорт ва импорт) операцияларини амалга ошириш бўйича, ваколатли давлат идораларининг ҳуқуқий шахсларга берувчи махсус рухсатномаси.

Маркетинг ­- корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ёки хизмат кўрсатишга оид фаолиятини, бозорни ва истеъмолчилар талабига фаол таъсир кўрсатишни ўрганиш асосида бошқариш тизими.


Download 383.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling