Мавзуни ўқитишда ҳамкорликда ўқитишни “зигзаг ёки арра” методи ёрдамида ташкил этиш методи (Э. Аронсон, 1978).
«Арра» методида кичик гуруҳлар 6-8 та талабадан ташкил топади. Машғулот давомида ўрганиладиган мавзу мантиқан тугалланган қисм (блок ёки модул)ларга ажратилади. Ҳар бир қисм юзасидан талабалар бажариши лозим бўлган ўқув топшириқлари тузилади. Талабалар гуруҳи мазкур топшириқларнинг биттасини бажаради ва шу қисм бўйича ―мутахассисга айланади. Сўнгра гуруҳлар қайта ташкил этилади. Бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ёки модул) ―мутахассисис бўлиши шарт, мазкур мутахассислар ўзлари эгаллаган билимларни худди ―арра тишлари кетма-кет келганидек навбат билан бошқаларга баён қилади. Мазкур гуруҳларда ўқув материали мантиқий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади. 1986 йили Р.Славин «арра» методини яратган. Мазкур методга кўра кичик гуруҳ 4-5 талабадан ташкил топади. Барча гуруҳ аъзолари маъруза материали юзасидан тузилган ягона топшириқ устида ишлайди. Гуруҳ ичида талабалар топшириқларни қисмларга ажратиб, бўлиб оладилар. Ҳар бир талаба ўзига тегишли қисмини пухта ўзлаштириб ―мутахассисга айланади. Машғулот охирида ҳар бир кичик гуруҳдаги ―мутахассислар учрашуви қайта ташкил этилган гуруҳларда ўтказилади. Талабалар билими тест саволлари ѐрдамида индивидуал тарзда ўтказилиб назорат қилинади ва ўзлаштириш даражаси баҳоланади ҳамда гуруҳ аъзоларининг тўплаган баллари жамланади, энг юқори балл тўплаган гуруҳ ғолиб саналади.
12 – Мавзу: Бизнес-режа самарадорлигини баҳолаш
Бизнес режани амалга ошириш деганда,ишчан лойиҳани бизнес режа босқичидан реал ишлаб чиқариш босқичига ўтказиш учун зарур бўлган фирма ичидаги ва ундан ташқаридаги барча иш вазифаларини бажариш тушинилади.
Бизнес-лойиҳани амалга оширишни режалаштириш ва бюджетни тузиш қуйидаги асосий вазифаларни ўз ичига олади:
- лойиҳани жорий этиш учун зарур бўлган фирмада ва ундан ташқаридаги иш вазифаларининг типини аниқлаш;
- иш вазифаларининг аниқ вақтдаги холатини ва ҳар бир якка тартибдаги вазифани тугатиш учун тегишли вақтни инобатга олиш имконини берувчи жорий этиш графикини тузиш;
- якка тартибдаги вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ресурсларни,ва таълуқли харажатларни аниқлаш;
- режалар ва жорий этиш бюджетини модернизациялаштириш имконини берувчи жорий этишнинг барча маълумотларини хужжатлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |