Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Реал хизмат (real service)


Download 204.21 Kb.
bet13/30
Sana22.06.2023
Hajmi204.21 Kb.
#1649965
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
Бизнес режалаштириш Амалий машғулот

Реал хизмат

(real service)

-бу истеъмолчининг талабларини қондиришга йўналтирилган аниқ моддий ҳаракатлардир. Ушбу хизматлар бажарувчилар, истеъмолчилар, уларни кўрсатишнинг аниқ шароитларига қараб якка ҳолатда тартиблаштирилади.




Самара

(Efficiency)

– бу, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат), фойда ва даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтириш ёки умуман, йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуқлар натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида эса иқтисодий самарани тавсифлайди.




Иқтисодий самарадорлик

(Economy efficiency)

-самарадорликка қараганда бир мунча тор маънони англатади. У қабул қилинаётган қарорларнинг хўжалик юритишда мақсадга мувофиқлигини тавсифлайди ҳамда барча ҳолларда самаранинг унга эришиш учун кетган харажатлар(ишлаб чиқариш ресурслари)га нисбати сифатида аниқланади. Харажатлар қанчалик кам бўлса (маҳсулот сифатига таъсир қилмаган ҳолда), самара шунчалик ортади, демак, иқтисодий самарадорлик ҳам ортади.




Сервис тадбиркори.

(Businessman of service)

Маҳсулот ўзи ҳақида гапириши ёки сотишни рағбатлантириши мумкин эмас. Замонавий иқтисодиётнинг кўпчилик маҳсулотлари қийин таркиб ва ҳаракат принцпларига эгадирлар. Бундай маҳсулотларни системага бирлаштириш, системали яхлитликка эришиш ва қўшимча иқтисодий самара олишга имкон беради. Тадбиркор-сотувчи дастлабки маҳсулот қийматини қўшимча оширади ва унинг асосида (масалан блок модуллар) конкрет фойдаланувчи учун конкрет системани қуради. Шу билан бирга сервис тадбиркори ўз малакаси орқали, буюртмачига ноёб хизматлар кўрсата бориб, бир фирма маҳсулотларига боғланиб қолмайди. Унинг ўз келгуси система учун, ҳатто бир нусхадаги алоҳида блок модулларини яратиши ва ишлаб чиқаришга буюртма бериши мумкин.





Download 204.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling