Бозор нархи
|
(market price)
|
– иқтисодиётда жами талабларга кўра ўзгармас ҳолда қолувчи нархлар.
|
|
Гиперинфляция
|
(hyper-inflation)
|
– ҳаддан ташқари инфляция, нархнинг шиддат билан ўсиши, пул қадрининг ғоят тез пасайиши, пул топишга интилшнинг минимал даражага келиши билан характерланади.
|
|
Давлат бюджети
|
state budget, local budget)
|
(– асосан давлат (вилоят, шаҳар, туман, муассаса, ташкилот ва бошқалар) нинг маълум муддатдаги (йил, квартал, ой) даромадлари ва харажатларининг пул ҳисоби.
|
|
Девальвация
|
(devaluation)
|
– мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда миллий пул бирлиги қийматининг расмий тартибда пасайтирилиши.
|
|
Дефляция
|
(deflation)
|
– инфляция даврида муомаладаги қоғоз пулни камайтириш; давлат томонидан муомаладаги пул миқдорини камайтиришга қаратилган молия ва пул-кредит тадбирларини қўллаш билан амалга оширилади.
|
|
Депозитлар
|
(deposits)
|
– омонатга асраб қўйилган: 1) банк ва омонат кассаларига қўйилган омонатлар; 2) банк дафтардаги ёзувлар; 3) кредит муассасаларига сақлаш учун топширилган қимматбаҳо қоғозлар (акция ва облигация).
|
|
|