Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 204.21 Kb.
bet14/30
Sana22.06.2023
Hajmi204.21 Kb.
#1649965
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Бизнес режалаштириш Амалий машғулот

Активлар

(assets)

– иқтисодий фаолият субъектларининг пул ва молиявий маблағлари, асосий ва айланма фондлари қиймати.




Амортизация

(depreciation)

– фойдаланиш жараёнида асбоб-ускунлар қийматининг эскиргани сайин маҳсулот ҳисобига ўтказиш жараёни. Асосий жамғармалар истеъмол нархини тўла ёки қисман тиклаш учун амортизация орқали амалга ошириладиган нархини тўлатиши зарур. Асосий жамғармалар сарфини қоплаш учун уларга кетган сарфларни тайёрланаётган маҳсулотга сингдириб бориш асосий жамғармаларнинг амортизациясини ташкил этади. Асосий жамғармаларнинг амортизацияси маҳсулот таннархини ўз ичига олади.




Акселератор

(accelerator)

– иқтисодиётда истеъмолчилик сарф-харажатлар ҳажми ўзгариши билан юзага келадиган капитал қўйилмалар ҳажми ўзгаришини тавсиф этувчи кўрсатгич. Акселерация принципининг моҳияти шундан иборатки, иқтисодиётда истеъмолчилик харажатлари динамикаси инвестициялар ҳажми динамикасига ўз таъсирини кўрсатади: истеъмолчилик харажатларининг сезирарли ўсиши инвестицион фаолликни юзага келтиради, рағбатлантиради ва аксинча.




Альтернатив вариантлардан танлов

(tradeoff)

– танлаб олинган вариант альтернатив вариантдан воз кечиш эвазига амалга оширилишини тақозо этувчи қарор қабул қилиш зарурати. Макроиқтисодий атамалар доирасида иқтисодий атамалар сиёсатнинг чора-тадбирлар ишлаб чиқиш жараёнида у ёки бу ғояларнинг танлов-муаммоларини белгилаш учун ишлатилади. Масалан, ишсизликнинг ўсиши ва инфляция жадаллиги, фойданинг ўсиши ёки иш хақининг ошиши орасидаги танлов муаммоси.





Download 204.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling