Асосий фондлар ва уларнинг баҳоси
|
(capital stock)
|
– турли хўжалик субъектлари ва фуқароларнинг пул маблағларини аниқ бир мақсад йўлида бирлаштириш ва ишлатиш.
|
|
Асосий нарх
|
(base price)
|
– халқ хўжалигини ривожлантириш ва статистик ҳисоб олиб боришда индексларни ҳисоблаш ва тўлашгача ҳисобланган нарх.
|
|
Бюджет тақчиллиги
|
(budget difficit)
|
– давлат бюджетида харажатларнинг даромадлардан устун бўлиши.
|
|
Банд аҳоли
|
(employees)
|
– ижтимоий ишлаб чиқаришнинг фуқаролик секторида банд бўлган ва мамлакат қонунчилиги томонидан белгиланган нормаларга мос равишда ҳисобга олинадиган меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли.
|
|
Бандлик даражаси
|
(rate of empioyees)
|
– бандлар умумий сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига нисбати.
|
|
Банк кредити
|
(banking credit)
|
– даромад (%) кўринишида фойда олиш учун банк томонидан қарзга пул бериш.
|
|
Белгиланган алмашув курси
|
(fixed exchange rate)
|
– миллий валютанинг чет эл валюталарига нисбатан анъанавий тарзда белгиланадиган қиймати ва ўзгармас тизим.
|
|
Бюджет солиқ сиёсати
|
(fiscal policy)
|
– бюджет сиёсатида давлат ўз истаги билан бюджет харажатлари ва даромадларини шакиллантирган ҳолда 3 хил бюджет сиёсати юритади. Бюджет харажатлари, трансфер харажатлари шаклидаги харажатлар. Даромадлар эса уч манбадан келиши мумкин: солиқлардан, хазина томонидан, чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар сотилишидан ва бюджет томонидан маълум қисми марказ томонидан банк эммиссияси ҳисобига ёпилишидан. Шунга кўра, давлат харажатлар ва даромадларни бошқариш орқали бюджет сиёсатини юритади.
|
|
Бозор муносабати
|
(market clearing)
|
– бозордаги талаб ва таклифларнинг миқдоран ва таркибий жиҳатдан бир-бирига мувофиқ келиши. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, бозор мувозанати издан чиқади.
|
|
Банк резервлари
|
(reservers)
|
– банкда сақланаётган нақд пуллар, марказий банкда сақланаётган фоизсиз депозитлар.
|
|
Баҳо, нарх
|
(priсe)
|
– товар қийматининг пулдаги ифодаси. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларни ва фойдани кўрсатади.
|
|
|