Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Жами таклиф (aggregate suply)


Download 204.21 Kb.
bet18/30
Sana22.06.2023
Hajmi204.21 Kb.
#1649965
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
Бизнес режалаштириш Амалий машғулот

Жами таклиф

(aggregate suply)

– мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳамма товар ва хизматларнинг жами қиймати. Бу товар ва хизматлар миллий маҳсулот ҳам деб аталади.




Жамғармага мойиллик

(propensity to save)

– даромадда жамғарма ҳиссаси қанчани ташкил этиши.




Жами талаб

(aggregate demand)

– мамлакатнинг реал харид қобилиятини акс эттирувчи кўрсаткич; жами харажатлар деб ҳам аталади. Унга давлатнинг истеъмол харажатлари, хусусий сектор истеъмоли, жами инвенстициялар ва экспорт-импорт харажатлари киради.




Жами банд аҳоли

(employees)

– банд бўлган аҳоли ва ҳарбий хизматчилар.




Ишсизлик

(unemloyment)

– аҳолининг иқтисодий фаол қисми иш топа олмаслиги, меҳнат резервига айланиши.




Ишсизликнинг даражаси

(unemloyment rate)

– ишсизлар умумий сонининг ишчи кучига бўлган нисбати.




Ишсизликнинг табиий даражаси

(natural rate of unemloyment)

– реал ва потенциал ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши бир-бирига мос келадиган иқтисодий ривожланиш даври оралиқларига хос бўлган ишсизлик даражаси. У иқтисодий ривожланишнинг ҳақиқий ва структуравий ишсизлик кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида ҳам ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, NARU (natural rate of unemloyment) атамаси ишсизликнинг ўсмайдиган даражаси кўрсаткичи тарзида ҳам қўлланилади. Бу кўрсаткич ижтимоий жиҳатдан нисбатан нейтрал бўлиб, инфляциянинг турғун, барқарор даражалари ҳамда реал ва потенциал ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) мос тушган ҳолатидаги ишсизлик даражасини акс эттиради.





Download 204.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling