Субсидия
|
(subsidy)
|
– давлат бюджети ҳисобидан корхоналар, ташкилотлар ва хорижий давлатларга бериладиган маблағ. Субсидия бозор иқтисодиётини тартибга солиш воситаси ҳисобланади.
|
|
Савдо баланси
|
(merchandise trade balance)
|
– экспорт ва импорт тушумлари ва тўловларини акс эттирувчи баланс. Унда савдо битимида кўзда тутилган, аммо жорий даврда амалга оширилмайдиган тўловлар ва тушумлар ўз аксини топмайди.
|
|
Савдо балансининг дифицити
|
(trade deficit)
|
– иқтисодий суръатларнинг ҳисобот даври охирига келиб, импорт бўйича қилинган жами харажатлар экспорт даромадларидан ошадиган вазиятгача ўсиши.
|
|
Савдо балансининг ижобий сальдоси
|
(trade surplus)
|
– ҳисобот даври охирига келиб, экспорт бўйича жами даромадлар импорт бўйича харажатлардан устун келган вазият.
|
|
Саноат цикли
|
(business cycle)
|
– иқтисодиётнинг вақти-вақти билан қайтарилиб турувчи турли ривожланиш босқичлари. Умумий ишбилармонлик фаоллигининг ошиши ва пасайиши, шунингдек, тушумлар билан ҳарактерланади.
|
|
Cоф миллий маҳсулот
|
(net product)
|
– макроиқтисодий кўрсаткич; ЯММ ва амортизация ажратмалари жами миқдорининг айирмаси.
|
|
|