Тижорат банки
|
(Commercial bank)
|
– қўйилмалар шаклидаги пул капиталлари ва жамғармалар ҳисобига барча тармоқ корхоналари учун универсал банк ҳаракатларини амалга оширувчи кредит муассасаси. Тижорат банки кредит системасининг етакчи бўғинидир. Унинг ҳаракатларида саноат ва савдо корхоналарини кредитлаш асосий ўрин эгаллайди. Банк, шунингдек, комиссион муомалаларни ҳам олиб боради.
|
|
Тўлов баланси
|
(balance of payment)
|
– бу шундай иқтисодий тушунчаки, у орқали мамлакатларнинг ташқи иқтисодий муносабатлари ҳолатини, халқаро миқёсда тўловга қобиллигини билиш мумкин. Тўлов баланси шундай ҳужжатки, унда мамлакатлар хорижий давлатларга улашган ва хорижий давлатлардан келган барча тўловлар ва тушумларнинг ҳақиқатдаги миқдори акс эттирилади, шартномаларда кўзда тутилган, аммо ҳали келиб тушмаган тўловлар ёки тушумлар суммаси ўз аксини топади.
|
|
Таркибий ишсизлик
|
(structural unemloyment)
|
– иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, эскирган тармоқ ва касблар бартараф этилиши, ишчи малакаси пастлиги ёки умуман йўқлиги натижасида юзага келадиган мажбурий ишсизликнинг кўриниши.
|
|
Талаб этилугунга қадар сақланадиган депозитлар
|
(demand deposits)
|
– банкдаги қўйилмаларда талаб этилгунга қадар сақланадиган пул воситалари.
|
|
Тижорат кредити
|
|