Ортиқча таклиф
|
(excess suply)
|
– мавжуд нархларда товар ва хизматлар таклифи уларга бўлган талабдан устун бўладиган иқтисодий вазият, шунингдек, ортиқча ишлаб чиқариш.
|
|
Ортиқча талаб
|
(excess demand)
|
– мавжуд нархлар ҳолатида товарлар ва хизматларга бўлган талаб таклифлардан устун бўладиган иқтисодий вазият, шунингдек дефицит деб ҳам аталади.
|
|
Очиқ иқтисодиёт
|
(open economy)
|
– ташқи иқтисодий бозорда кенг савдо- иқтисодий ва молиявий алоқаларга эга бўлган иқтисодиёт.
|
|
Потенциал ЯММ
|
(potential GNP)
|
– мавжуд сармоя ресурслари ва ишчи кучи ҳисобига эришиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми.
|
|
Паритет
|
(parity)
|
– тенглик, тенг ҳуқуқли, тенг вакиллик асосларида бирон бир иқтисодий (сиёсий) ҳаракатда иштирок этиш.
|
|
Пасайиш
|
(recession)
|
– иқтисодий фаолликнинг пасайиши бўлиб, бу фаолиятнинг ўсиши билан характерланади.
|
|
Пулга бўлган талаб
|
(demand for money)
|
– мамлакат аҳолисининг жамғариш ва истеъмол қилиш, олди-сотди ва ҳар хил иқтисодий битимлар тузиш учун эгалик қилмоқчи бўлган миқдори; истеъмол, фоиз ставкаси, операцион харажатлар ва бошқа функциялар билан ифодаланади.
|
|
Пул базаси
|
(monetary base)
|
муомаладаги нақд пуллар, корхоналарнинг каccадаги пуллари ва тижорат банкларининг миллий банкдаги заҳираси.
|
|
Реал ЯММ
|
(real GNP)
|
– солиштирма доимий нархлар орқали акс эттирилган ЯММ. У жорий нархларда ҳисобланган ЯММни нархларнинг ўзгариш кўрсаткичи (инфляция даражаси) ҳисобига тўғрилаш йўли билан ҳисобланади.
|
|
Реал иш ҳақи
|
(real wage)
|
– нархлар ўзгариши даражаси ҳисобига тузатиш киритилган номинал иш ҳақи (ёки номинал иш ҳақидан нархлар ўзгариши даражасининг ҳисобга олингани).
|
|
Реал алмашув курси
|
(real exchange rate)
|
– икки мамлакатдаги нархлар даражасининг ўзаро нисбати, улар ўртасидаги муносабатни ҳисобга олувчи алмашув курси. Муайян мамлакатлардаги номинал алмашув курси нархлари индексларини уларнинг ўзаро нисбатига бўлиш орқали ҳосил бўлади.
|
|
Реал фоиз ставкаси
|
|