(real interest rate)
|
– маълум давр ичида депозит счётлардаги ва қимматли қоғозлардаги активларнинг реал қиймати ўсиши юз берадиган фоиз ставкаси; номинал фоиз ставакасидан шу давр оралиғида кутилаётган номинал фоиз ставкаси.
|
|
Рационал кутишлар
|
(rational expectations)
|
– ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўзларида мавжуд бўлган барча ижтимоий-иқтисодий маълумотлар асосида энг рационал тарзда ўз иқтисодий хулқ-атворини режалаштирадилар, деб таъкидловчи назария.
|
|
Револьвация
|
(revaluation)
|
– мамлакат пул бирлиги расмий курсини чет эл валюталарига нисбатан ошириш.
|
|
Солиқлар
|
(taxes)
|
– миллий даромадни тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини давлат ихтиёрига олиш шакли, солиқ, бюджет ва бюджетдан ташқари пул фондларини ташкил этишнинг асосий воситаси.
|
|
Сарф-харажат баланси
|
(spending balance)
|
– макроиқтисодиётда ЯММ ни ишлаб чиқаришга кетган жами харажатлар ва яратилган ялпи миллий маҳсулотнинг охирги истеъмол мақсадида ишлатилиши орасидаги баланс.
|
|
Солиштирма афзаллик
|
(comparative advantages)
|
– айрим иқтисодий агентларнинг товар ва хизматларни камроқ харажатлар эвазига ишлаб чиқариш хусусияти. Макродаражада солиштирма афзалликлар принципи ишлаб чиқариш ва экспортнинг самарали структурасини шакллантириш учун қўлланилади.
|
|
|