Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Муҳокама ва назорат саволлари


Download 308 Kb.
bet35/56
Sana28.12.2022
Hajmi308 Kb.
#1021521
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
Маъруза 2021

Муҳокама ва назорат саволлари

  1. Маҳсулот(хизмат)нинг тавсифланиши ва унинг вазифалари.

  2. Бизнес объектининг реал баҳоси, асосий тавсифномаси.

  3. Миқдорий таҳлил (нархнинг пастлиги ҳисобига олинувчи молиявий ютуқ, эксплуатация харажатларининг пасайиши ва ҳоказо).

  4. Номоддий фойдалар (дизайннинг яхшиланиши, соғлиқ учун хавфсизлик).

  5. Маҳсулотнинг ўзига хослиги – сизнинг нуқтаи назарингизда ва бозор нуқтаи назаридан.

  6. Маҳсулот ҳаётийлик даврига таъсир этувчи омилларни таърифланг.

  7. Товар ҳаётийлик даврининг асосий босқичлари ва корхонанинг анъанавий маркетинг ҳаракатлари.

  8. Рақобатчилар маҳсулотларини баҳолашда нималарга эътибор бериш керак.

  9. Асосий истеъмолчилар. Айнан сизнинг маҳсулотингизни танлаш сабаблари.

  10. Сизнинг маҳсулотингизга бўлган талабни башорат қилиш.



8-Мавзу. Маркетинг режаси




8.1. Маркетинг режанинг моҳияти ва функциялари
Замонавий маркетинг бу корхонанинг юқори фойда олиш мақсадида харидорларнинг реал сўровлари ва бозорни комплекс ўрганиш асосида хизмат кўрсатиш, товар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини ташкил этиш тизимидир. Айтиш мумкинки, бизнес-режанинг барча бўлимларини шакллантириш маркетингнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ ва кенг миқёсда фойдаланган ҳолда маркетинг тадқиқотларини амалга оширишга асосланади.
Маркетингда асосийси икки ёқлама ва бир-бирини тўлдирувчи ёндашувдир. Бир томондан корхонанинг бутун фаолияти, айниқса, унинг маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш, фан-техника тадқиқотлари, капитал қўйилмалар дастурларини яратиш бозор ва ундаги ўзгаришларни чуқур билишга асосланса, иккинчи томондан бозорга ва мавжуд талабга фаол таъсир кўрсатиш, яъни эҳтиёжлар ва истеъмолчилик афзалликларини шакллантириш туради. Бундан маркетингнинг асосий тамойили - ишлаб чиқаришнинг якуний натижалари истеъмолчилар талаб ва таклифларига йўналтирилиши келиб чиқади.
Ушбу комплекс вазифани бажариш учун маркетинг таҳлилий, ишлаб чиқариш ва сотув функцияларини бажариши лозим.

Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling