Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган


Download 308 Kb.
bet48/56
Sana28.12.2022
Hajmi308 Kb.
#1021521
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
Маъруза 2021

Баланс фойдаси - корхонанинг балансида акс эттирилувчи фаолиятнинг барча турларидан олинувчи умумий фойда миқдори.

Банкротлик - касодга учраш, корхонанинг (ташкилот, банк) ўз мажбуриятлари бўйича тўловларни маблағлар йўқлиги туфайли амалга оширмаслигини англатувчи тушунча. +оидага кўра, корхонани ёпиш ёки мажбуран тугатиш ҳамда мол-мулкини қарзларни тўлаш учун сотиб юборишга олиб келади.

Башорат қилиш - келажакда рўй бериши мумкин бўлган турли ҳодиса ва жараёнларни статистик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа турдаги тадқиқотлар ёрдамида илмий асосланган ҳолда аввалдан айтиб бериш.

Бизнес - бозор иқтисодиёти шароитларида субъектнинг маълум бир маҳсулот ёки хизмат турини яратиш ва сотиш йўли билан фойда олишга мўлжалланган иқтисодий фаолияти.

Бизнес-режа - корхона фаолияти дастури, кутилаётган харажат ва даромадлар ҳисобини ўз ичига олувчи компания фаолиятининг муайян мақсадларига эришиш учун муайян чора-тадбирлар режаси. Маркетинг тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилади.

Вексель - қимматбаҳо қоғоз тури, белгиланган тартибда ёзма шаклдаги қарз мажбурияти, ўз эгасига (вексель олувчига) вексель берувчидан кўрсатилган пул миқдорини белгиланган муддатда гап-сўзсиз тўланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Венчур фирма – тижорат билан шуғулланувчи илмий-техник фирма, янги технологиялар ва маҳсулотларни даромадларни аввалдан белгиламаган ҳолда ишлаб чиқиш ва қўллаш билан шуғулланади (таваккалчиликка асосланган капитал қўйилмаси).

Дивиденд - акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисми, ҳар йили солиқларни тўлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, заҳираларни тўлдириш, облигациялар бўйича фоизлар тўлаш ва директорларни мукофотлашдан сўнг акциядорлар ўртасида тақсимланади.


Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling