Конверсия - корхонанинг умуман бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши.
Концерн - турли тармоқлардаги мустақил корхоналарнинг иштирок этиш тизими, қўшма тадқиқотлар, патент-лицензия келишувлари, молиялаштириш, ишлаб чиқариш ҳамкорлиги воситасида бирлашуви.
|
Кооперация қилиш - якуний маҳсулотни биргаликда тайёрлаш бўйича узоқ муддатли тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини ўрнатиш.
|
Корхонанинг оптимал ҳажми – маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) бўйича имзоланган шартнома ва мажбуриятларни ўз муддатида, энг кам харажатлар билан энг юқори самарадорликка эришган ҳолда бажариш имконини берувчи корхона ҳажми.
|
Корхонанинг тижорат сирлари– корхонанинг ишлаб чиқариш, технологиялар, бошқарув ва бошқа турдаги фаолияти билан боғлиқ, ошкор қилиниши корхона манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, давлат сирларига алоқаси бўлмаган маълумотлар.
|
Лизинг - мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчида сақланган ҳолда, мулкни узоқ муддатли ижарага беришга асосланган ҳолда инвестицияларни молиялаштириш шакли; машина, ускуна ва транспорт воситаларининг ўрта ва узоқ муддатли ижараси.
|
Лицензия - қонунда белгиланган муайян хўжалик операциялари, жумладан, ташқи савдо (экспорт ва импорт) операцияларини амалга ошириш бўйича, ваколатли давлат идораларининг ҳуқуқий шахсларга берувчи махсус рухсатномаси.
|
Маркетинг - корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ёки хизмат кўрсатишга оид фаолиятини, бозорни ва истеъмолчилар талабига фаол таъсир кўрсатишни ўрганиш асосида бошқариш тизими.
|
|