Устама харажатлар – асосий харажатларга қўшимча бўлиб, улар билан бирга ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритилувчи, ишлаб чиқариш ва корхона бошқарувига хўжалик хизмати кўрсатиш харажатлари.
Фан-техника тараққиёти - фан, техника, технологиялар ривожланиши, меҳнат предметлари, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг узлуксиз ривожланиш жараёни.
|
Фирма - ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва сотишни бир умумий бошқарув (ва умумий фирма номи) остида бирлаштирувчи, корхона ёки турли мулкчилик шаклидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар мажмуаси.
|
Фойда – корхона фаолиятининг якуний молияий натижалари; пул тушуми ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
|
Фонд қайтими – асосий ишлаб чиқариш фондларининг бир сўмига тўғри келувчи маҳсулот миқдори.
|
Фонд сиғими –фонд қайтимига тескари бўлган нисбат. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбати сифатида ҳисобланади.
|
Фондлар билан таъминланганлик – асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланганлик кўрсаткичи (асосий ишлаб чиқариш фондларининг корхонанинг ҳар бир ходими ёки ишчисига тўғри келувчи ҳажми).
|
Франчайзер - франчайзи билан франчайзинг шартномаси имзоловчи йирик корхона (корпорация, фирма ва ҳоказо).
|
Франчайзи (оператор) – йирик франчайзер корхона билан битим тузувчи кичик корхона.
|
Франчайзинг - йирик ва кичик тадбиркорликнинг аралаш шакли; ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатлари.
|
|