Айланма маблағлар – ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, янги маҳсулотни ўзлаштириш харажатлари, келгуси давр харажатларига сарфланувчи корхона маблағларининг пул шаклида ифодаланиши.
Акция – акциядорлик жамияти томонидан чиқарилувчи ҳамда унинг эгаси, акциядорлик жамиятининг аъзосига жамиятни бошқариш ва фойдадан дивиденд олиш ҳуқуқини берувчи қимматбаҳо қоғоз.
|
Акциядорлик капитали – акциядорлик жамиятининг асосий капитали, унинг ҳажми Низомда белгилаб берилади. +арзга олинган маблағлар ва акция чиқариш ҳисобига шакллантирилади.
|
Амортизация - асосий фондлар қийматини аста-секинлик билан улар ёрдамида ишлаб чиқарилувчи маҳсулот ёки хизматларга ўтказилиши; маблағларнинг мақсадли равишда жамғарилиши ва кейинчалик эскирган асосий фондларнинг ўрнини қоплашга ишлатилиши.
|
Амортизация воситалари - корхона асосий фондларини сақлаш ва янгилаш учун махсус ажратилувчи молиявий воситалар.
|
Амортизация фонди - асосий фондларни оддий ва кенгайтирилган тарзда такрор ишлаб чиқаришга мўлжалланган пул маблағлари.
|
Асосий ишлаб чиқариш фондлари – маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи меҳнат воситалари (бинолар, иншоотлар, қурилма ва асбоб-ускуналар, траноспорт воситалари ва ҳоказо). Улар узоқ муддат хизмат кўрсатиб, ишлаб чиқариш жараёнида ўзининг натурал шаклини сақлаб қолади ҳамда ўз қийматини эскириш мобайнида аста-секинлик билан тайёр маҳсулотга ўтказади. Капитал қўйилмалар ҳисобига тўлдирилади.
|
Асосий фондларнинг эскириши – асосий фондларнинг (бинолар, қурилмалар ва бошқа меҳнат воситаларининг) аста-секинлик билан фойдали хусусиятларини йўқотиши. Асосий ишлаб чиқариш фондлари эскиришининг жисмоний ва маънавий турлари мавжуд.
|
Баланс - бирон-бир ҳолатнинг алоҳида томонларини таққослаш ва солиштириш йўли билан тавсифланувчи кўрсаткичлар тизими.
|
|