Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган
Download 308 Kb.
|
Маъруза 2021
Бизнес режани силжитиш
1.Бизнес режани призентация қилиш 2 Кандай қилиб призинтация самарадорлигини ошириш мумкин 3 Музокоралар чоғида бизнес режани таклиф этиш 4 Фирма иш маьлумотлари ҳавфсизлиги Бизнес режани презентация қилиш сизнинг бизнесингиз ҳажмига боғлиқ кўпчилик ҳолатларда презентация етти муҳим жабҳани ўз ичига олади: 1 компания, унинг махсулоти ёки унинг хизматлари 2 бозор, сизнинг мижозларингиз ва рақобатчиларингиз 3 сиз қўлламоқчи бўлган маркетинг стратегаяси 4 биринчи галдаги молиявий вазифалар 5 ушбу режани амалга оширадиган команда 6 ҳиссали қатнашиш учун ссуданинг зарурий миқдори 7 ҳақ тўлаш шарти ва муддатлари ёки инвестицияларни амалга ошириш Презентация 20 минут атрофида давом этиши мумкин, ундан сўнг сиз барча саволларга жавоб беришингиз лозим. Презентациядан олдин қуйилган барча масалалар сизнинг мумкин бўлган сармоячилар билан мулоқатни бошлашга қаратилади. Сизнинг презентациянгиз кўрсатиши лозим: нима учун сизга ўзингиз томонигиздан сўралаётган қўшимча фондлар зарур. Банк бошқарувчиси шунга амин бўлсинки, сиз сўраётган ссуда шакли, сиз кўзлаётган мақсадга мос келсин. Инвесторлар акциядорлар эхтимол қаралаёттган масалаларга кенгроқ назар ташлашни ҳоҳлашадилар ва актив равишда молиялаштиришнанг шундай шаклини топишга ҳаракат қилишадиларки, акциянерлик жамияти ва ссуда капитали ўртасида муқобил бўлиб ҳисоблансин, сиз ва улар мақсадларига яхши мос келсин. Презентация самарадорлиги қуйидаги маслаҳатларга боғлиқ бўлади. 1 доимо мумкин бўлган сармоячиларга бизнес режанинг нусҳасини олдиндан юборишга ҳаракат қилинг, чунки улар сиз билан учрашгунча уни ўқиб чиқишга улгурсинлар. Шунда сизнинг презентация жараёнида улар эътиборини жалб қилиш имкониятларингиз кўпаяди. 2 эътиборлик, профессионал ҳушмуомалали бўлинг, амма вақтни зоя кетказманг. Агарда сиз презентацияни самарали ўтказа олсангиз, унда сизнинг фирмани самарли башқариш имкониятларигизга шубҳа уйғонади. Дастлабки таъсуротлар узоқ муддатли ва номунтаносиб катта аҳамиятга эга бўлади. 3 ўзингизга ишочли бўлинг, сиз презентацияга яхши тайёргарлик кўрсангиз. 4 презентацияни монолок шакилда эмас, балки диалог шакилда ўтказишга ҳаракат қилинг 5 ўз маҳсулотингиз ёки ҳизматингизга нисбатан фидоий бўлинг 6 ишонарли таклифларни ишлатишга ҳаракат қилинг, ноаниқ ва салбий фикрларни четлаб ўтинг. 7 нарсаларга сизнинг шерикларингиз нуқтаий назардан қарашга ҳаракат қилинг уларнинг саволларини диққат билан эшитинг уларнинг гапларини бўлманг. 8 мумкин бўлган шерик кўзига тик қаранг . Лекин бу қараш ўта тикилишга айланиб кетмасин. 9 жуда ҳам жиддий бўлманг, аммо шу вақтнинг ўзида шерикларни илиқ кулгу ва қаттиқ кўришиш билан қарщи олинг. 10 презентация учун кўргазмали материаллардан фойдаланинг, агар имкони бўлса ўз маҳсулотингиз намунасини олинг. 11 тингловчилар эътиборини ўз маҳсулотингиз бозорига ва сиздаги раҳбар гуруҳининг ваколатли эканлигига қаратинг. Презентациянинг асосий вазифаси шундан иборатки, мумкун бўлган инвесторни сизга ва сизнинг командангизга ишонтиришга мажбур қилишдир. Мумкин бўлган сармоячини қизиқтириш учун ўз бизнес режаншизни қандай қилиб таклиф этиш мумкин? Бунинг учун мавзу бўйича музокаралар ўтказиш схемаси мавжуд: 1 босқич - жуда кенг ва чуқурлашмаган (мақсад суҳбатдош, сармоячи, келгусидаги шерик ва ҳокозолардан қайси соҳалар, муаммолар, ва вазифалар масалаларида қизиқиз уйғонганлигини аниқлаш) 2 босқич - музокаралар соҳасини қисқартириш ва таъкидланаётган аҳборотни чуқурлаштириш ( мақсад суҳбатдошнинг турли масалалар, мунозара предметинг турли қирлари бўйича компитентлик даражасини аниқлаш ва ўзига суҳбатдош қайси масалалар бўйича кучли эканлигини қайт этиш) 3 босқич - суҳбатдош мутахассис бўлмаган масала бўйича ўз таклифингизни чуқур ва асосланган таризда баён этиш. Музокараларнинг таклиф этилаётган схемаси сухбатдошнинг нафакат дастлабки ўрганишга, балки унинг сизнинг таклифингизга кўникишига, уни ички таҳлил қилишга ва ноҳуш муносабатлардан ҳолос қилиш имконини беради. Музокаралар жараёнида сиз мўлжалда нафақат асосий вазифани ушлашни, балки «ўта» муҳим вазифани инобатга олишингиз лозим. Ушбу вазифа икки қиррадан иборат: - суҳбатдошга ёкиш - уни ўзингиз нуқтаи назарингизга оғдириш « ўта муҳим вазифани» ҳал этиш учун куйидаги қатор маслаҳатлардан фойдаланиш лоим: 1 ўз суҳбатдошингизни самимий қизққан ҳолда диққат билан эшитинг ва у гаплашишни давом этиришни ҳоҳласин 2 ўз суҳбатдошингиз манфаатлари йўлида суҳбат олиб боришга ҳаракат қилинг 3 суҳбатдош сизга айтаётганларни ва унинг ушбу воқеалардаги ролининг аҳамиятини алоҳида эътиборга олинг 4 ҳар бир фикрга ҳурмат билдиринг, баҳсларга қўшилманг, зиддиятлардан юмшоқ чиқиб кетинг 5 сиз самимий ва дўстона бўлишингиз, сухбатдошни оддийлик, демократлик, юқори билимли ва интеллектуалигингиз билан лол қолдиришингиз лозим 6 суҳбатдошни нафақат эшитиш, балки тушунишга, унинг нуктаи назарига ўтиш, унинг нуктаи назаридан муаммога қараш орқали тушунишга ҳаракат қилинг. Музокаралар жараёнида сизнинг таклифингиз қизиқирли муҳокама қилиниётган чоғида бизнес режани олиш ва уни мумкин бўлган сармоячига у билан танишиш имкониятини бериш лозим. Музокаралар ва бизнес режа билан танишиш жараёнида асосий бўлиб сизнинг суҳбатдошингизни қизиқтирувчи барча саволларга жавоб беришдир. Харакат қилингки, барча учрашув чоғида муҳокама қилинаётган муаммога сизниг суҳбатдошингизда қизиқиш пасаймасин. Бизнес режани ёзиб тугатгандан сўнг, сиз юз фоизли кафолатни бера олмайсизки, ушбу бизнес режа маьнавий самимий мумкин бўлган сармоячи қўлига тушишини. У сизнинг рақобатчиларингиз қўлига ҳам тушиши мумкин. У ноинсоф сармоячи қўлига тушиши мумкин. Унинг мақсади сармояни амалга ошириш эмас, балки яхши ишланган ва тайёрланган иш маьлумотларга эга бўлиш ва унга ҳеч қандай ҳақ тўламасликдир. Хозирги кунда чет эллик кўп сонли фирмалар яхши ишланган илмий ғоялар, тугалланган илмий –тадқиқот ишларига ов эьлон қилишганлар. Шу сабабли катта эҳтимол мавжудки, сизнинг бизнес режангиз сизга боғлиқ бўлмаган ва сиз билан ҳамкорликсиз ишлатилиши мумкин. Бундай эхтимолни бизнес режани тайёрлашда инобатга олиш лозим. Бизнес режада барча ҳисоб китоблар келтириб, барча рақамли материалларни бериб, сиз қуйидаги саволга жавоб беришингиз зарур: бунинг учун ҳаммаси қандай бўлади ва нимани беради.Аммо уни тўлиқ ёритиш шарт эмас: яъни сизнинг технологиянгиз, асбоб ускунангиз, мосламангиз қандай.Сизнинг товарингиз қандай ишлаб чиқилади. Бошқача қилиб айтганда аҳборотни муҳим ва ишочли қилиб беринг, аммо уни тўлиқ ёритманг.Чунки бошқалар сизнинг лойиҳангизни , дастурингизни амалга ошириш имконига эга бўлмасин. Фирманиг тижорат сирига энг катта ҳавф-хатарни рақобатчилар томонидан сотиб олинган ҳодимингиз етказади. Агарда ўз ҳизматчиларингиз сизни рақибга «сотишни» ҳоҳламасангиз уларга муносиб иш ҳақини тўланг,уларни фирма фаолияти натижаларига кўра моддий жиҳатдан қизиқтиринг, уларни ўз бизнесингизнинг акциядорларига айлантиринг. Download 308 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling