1154—1166 йилларда пайдо бўлган Палатин капелласидаги едворий суратларни маҳаллий усталар ижросида яратилган соф сицилия санъати деб ҳисоблаш ўринли. Пётр ва Павл ҳаёти акс этган лавҳаларда образларнинг таъсирчанлигига эришиш мақсадида византия анъаналаридан чекиниш кузатилади. Масалан, “Тавифни даволаётган Пётр” саҳнасида Ғарбий Европа санъати таъсирини қоматларнинг ҳажм ҳосил қилишида, инсонларнинг имо-ишораси моҳият ва ҳаракатлар эса экспрессив таъсирчанлик касб этишида кўриш мумкин. - 1154—1166 йилларда пайдо бўлган Палатин капелласидаги едворий суратларни маҳаллий усталар ижросида яратилган соф сицилия санъати деб ҳисоблаш ўринли. Пётр ва Павл ҳаёти акс этган лавҳаларда образларнинг таъсирчанлигига эришиш мақсадида византия анъаналаридан чекиниш кузатилади. Масалан, “Тавифни даволаётган Пётр” саҳнасида Ғарбий Европа санъати таъсирини қоматларнинг ҳажм ҳосил қилишида, инсонларнинг имо-ишораси моҳият ва ҳаракатлар эса экспрессив таъсирчанлик касб этишида кўриш мумкин.
- Жанубий Италия ҳайкалтарошлигида мозаика каби тараққиёт кузатилмайди. Ибодатхоналарнинг фасад қисми, черков кафедралари ва епископлар тахтининг асосий безаги сифатида ишлатилган ҳайкалтарошлик умумевропа роман санъати ўзанида ривожланиб борди. Баъзи асарларда эса маҳаллийчилик, ўта соддалик чизгилари ҳам кузатилади.
Чефалу соборининг марказий нефи мозаикаси (1148 —1189) Исо Рожер II га тож кийдирмоқда. Санта Мария дель Аммиральо черкови мозаикаси. Мармар тахт. Баридаги авлиё Николай черкови. 1098 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |